Get Mystery Box with random crypto!

Фирибгарлар 1. Фирибгарлар ўйлаганимиздан кўп. Уларни ажратиб | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Фирибгарлар

1. Фирибгарлар ўйлаганимиздан кўп. Уларни ажратиб олиш учун мен оддий принциплар ишлатаман, ҳам асабим тежалади, ҳам пулим.

2. Йилига 35% ($да) дан кўп фойда ваъда қилаётган ҳар қандай инвестиция — ёлғон. Ёки тез орада бу фоиз тушиб кетади.

3. Сенга пул беришни хоҳлаб қолган ва бунинг учун бирор ҳаракат қилишни сўраган ҳар бир одам — фирибгар. Ҳеч ким бегонага ўз-ўзидан пул бермайди. Одамлар қарзини қайтиб ололмаяпти-ку.

4. Осон пулни ваъда қилган ҳар қандай таклиф — фирибгарлик. Бирор нарса осон бўлса у ерда юқори рақобат бўлади. Юқори рақобат = қийин пуллар.

5. Телефонингизга келган кодни сўраган ҳар қандай одам — фирибгар. Банкданман деса ҳам, Путинни ёрдамчисиман деса ҳам.

6. Кичик сумма (100$ ёки 1000$) билан пассив даромад кўришни таклиф қилаётган ҳар қандай таклиф — ёлғон. Ёки бу ерда пассивлик йўқ (меҳнат ҳам қилиш керак), ёки бу пирамида. Ҳақиқий пассив даромад ~10 000$ сиз бошланмайди.

7. Касб, кўникма бермасдан пул топишни ўргатаман деган ҳар қандай одам — фирибгар. Ҳеч қандай кўникмасиз пул топишнинг иложи йўқ. Тадбиркорлик - бу бир нечта кўникма. Ҳаттоки фирибгарлик учун ҳам қобилият керак.

8. Энг муҳими — бирон таклиф шу даражада яхшики, ҳақиқий бўлиши қийинми? Ишонавер бу таклиф ҳақиқий эмас.



https://t.me/changeyourself_uz