Get Mystery Box with random crypto!

Билган шошмайди 1. Бир устозимиз бугун мактабимизда меҳмон б | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Билган шошмайди

1. Бир устозимиз бугун мактабимизда меҳмон бўлдилар. Илмлари дарё бўлса ҳам, кам гапирдилар. Фақат тингладилар. Гапиришдан олдин ўйладилар. Фақат кетиш пайтида бир дона маслаҳат бериб кетдилар.

2. Мубашшир Домла билан кўришганимда бир оддий масалага жавоб беришдан аввал 2 дақиқа ўйлаган эдилар.

3. 1 ҳафта олдин Илон Маск Лех Фридманга интервю берди. Ўзи эксперт бўлган соҳалардаги саволларга жавоб беришдан олдин 30-50 сониягача ўйлаб олди. Аудио қотиб қолдимикан деб ўйладим хатто.

4. Илмнинг ортиши доим ҳам ҳозиржавобликка олиб бормас экан. Илм эгалари учун тезкор жавобдан кўра, эшитувчи мақсадига етиши, жавобни тушуниши ва жавобдан максимал фойда ола олиши муҳимроқ экан.

Жахонгир Пулатов



https://t.me/changeyourself_uz