Get Mystery Box with random crypto!

Бахт кўзларда акс этади 1. Ота - онанг кўзларига боқ, улар ба | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Бахт кўзларда акс этади

1. Ота - онанг кўзларига боқ, улар бахтлими ёки мусибат ботқоғидами ? Агар, кўзлари бахтдан қувнаётган бўлса, ўзингни яхши фарзанд деб бил, лек акси бўлса, яшашингдан наф йўқ.

2. Шу постни ўқиётган бўлсанг, ҳали тириксан, нафас оляпсан, демак ҳаммасини тўғрилашга вақтинг бор.

3. Дунёни ўз қаричинг билан ўлчашни бас қил, ҳаёт сеники бўлса, хоҳлаганингни қилиш мумкин дегани эмас. Душман сифатида эмас, дўстлик маслаҳатим бу. Вақти келиб афсуслангандан кўра сўзларимга қулоқ сол, бўлмаса сўнгги пушаймон, ўзингга душман бўлади холос.

4. Пули кўп, бой дегани, бахтли яшаяпти дегани эмас. Камбағал, пулдан қийналгани, бахтсиз дегани эмас, бахтни пулга қиёслама.

П.С.
Мусибатда қолганингда ёнингда ота - онанг қолади, қолганларни қидириб қоласан киши...



https://t.me/changeyourself_uz