Get Mystery Box with random crypto!

Агар осон бўлганида Бизнес қилаётган бўлсанг, синовлар, рис | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Агар осон бўлганида

Бизнес қилаётган бўлсанг, синовлар, рисклар тез чарчатади.

Баъзан сен билан бирга яшаётган, ишлаётганлар эътиқодингга тош отади.

Ишинг энг кўпайган пайт, оиланг фарзандинг учун ҳам энг керак пайтинг бўлади.

Фойдали бўлсин деб контент қиласан, нотўғри тушунилиб, устингдан кулинади.

Қийналасан.

Лекин бир нарса юпатади.

Амал қилувчи мусулмон бўлиш, омадли бизнес қуриш, солиҳ фарзанд тарбия қилиш, фойдали контент қилиш — қийин ишлар.

Агар осон бўлганида ҳамма қилаётган бўларди.

Ҳамма қила оларди.

Қийин бўлгани учун ҳам меваси ширин. Натижаси сезиларли.

Қайси ишлар осон ишлар?

Принципларсиз (шахсий қоида) яшаш, бўш вақтда YouTube, Twitter, Instagram дан ортмаслик, дуч келган пул тўлайдиган ишларни қилиб кетавериш, атрофни танқидларга кўмиб ташлаш, оилага эмас нафсга вақт ажратиш…

Булар ортида ҳам қийинчиликлар бор. Нотўгри қарорлар, илмсизлик, увол бўлган вақт, нотинч оила….

Қийинчилик борку, лекин натижа йўқ.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам қийналар эканман, унда мен қийин ишларни танлайман. У ерда ҳар ҳолда натижа бор…

Натижаси ва маъноси йўқ ишлар билан шуғулланаётган танишларингизга жўнатинг... истиҳола қилманг, жўнатинг... Дўст ачитиб гапиради.



https://t.me/changeyourself_uz