Get Mystery Box with random crypto!

Қайси китобни ўқишимни тавсия қиласиз? Сўраб қолишади шахсийд | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Қайси китобни ўқишимни тавсия қиласиз?

Сўраб қолишади шахсийда.

Мақсад? Деб сўрайман.

-Ҳаётимни ўзгартириш (Катта бурилиш қилиш).

“Одам ёзган бир дона китоб ҳаётимни ўзгартириб юборади” деб ўйлашлик — соддалик.

Одамни китоб ўзгартирмайди, китоб ўқиш ўзгартиради.

Кунига ярим соат доимий ўқиш 5 йилда сени умуман бошқа одамга айлантиради.

Қандай китоблигини фарқи йўқ.

Бошланишига — қизиқ бўлса бўлди.

Янги китобхонларнинг кўпи, “бой ота”, “робин шарма”, “алкимёгар” “карнеги” лардан бошлайди.

Ўқишнинг мазасини тушунгач, қийинроқ, чуқурроқ мавзуларни хоҳлаб қолади:

Талеб, Грант, Гладуэлл, Чалдини, Исаксон, Тоҳир Малик…

3-4 йил ўтиб, буям оддийлик қилади, қандай қилиб руҳият, илм-фан, классика, тарих, геосиёсат, Навоий, Румий ва саноат дизайни ҳақида ўқишни бошлаганини ўзи ҳам сезмай қолади.

Бу — энциклопедик ўқиш дейилади. Дунёқарашни ва натижада одамни, айнан шундай ўқиш ўзгартиради.

Лекин китоб ўқишдан якуний мақсад ўзгариш эмас. Бу ўзгариш ҳали фойдалими йўқми, номаълум.

Якуний мақсад — кутубхонадаги ҳеч қайси китобдан қўрқмайдиган даражага чиқиш.

Бундан мақсад эса:

Бирор воқеа, касб, мавзу қизиқтирдими — 3-5 та китоб ўқиб, тушуниб олиш. Натижада доим керакли кадр, тадбиркор, дўст ёки суҳбатдош бўлиб қолиш.

Ўзгариш эса шунчаки — бонус.



https://t.me/changeyourself_uz