Get Mystery Box with random crypto!

Мен интизомни севаман Бутун дунё байрамда байрамгача яшайди ( | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Мен интизомни севаман

Бутун дунё байрамда байрамгача яшайди (янги йил, 8-март, туғилган кун, тўй вҳз). Бу ҳодисаларга катта урғу берилиб. узоқ тайёргарлик кўрилади.

Лекин ҳаётимиздаги ҳар бир яхши нарса (одобли фарзандлар, даромадли иш, соғлом тана, бахтли оила) ҳар кунлик мунтазам ва зерикарли ҳаракатларимиз (ўз устида ишлаш, китоб ўқиш, спортга бориш) туфайли бизга насиб қилади.

Сен бир марталик ҳодисаларни (диплом олишинг, тўйинг, саёҳат) кутиб умрингни ўтказиб юборишинг ёки ҳар кунлик жараёнлардан завқ олишни ўрганишинг мумкин.

Мен шундай қиламан.

Жараёндан завқ олишнинг яхши тарафи - у сен билан ҳар куни бирга. Натижани бўлиш бўлмаслиги аниқ эмас. Жараённи сен амалга оширишинг керак. Натижани Аллоҳ беради.

Ҳаётдан мақсад бирор нарсага эришиш эмас - ҳаётнинг ўзи, жараёндан мақсад - жараённинг ўзи. Натижадан мақсад - ўзини кўрсатиб қўйиш ёки мақтаниш. Байрамдан мақсад - зерикишдан қочиш. Бу постдан мақсад - сени жараённи севишга ўргатиш.



https://t.me/changeyourself_uz