Get Mystery Box with random crypto!

Такрорланувчи жавоблар (баҳоналар) - “Ўқувчи” нега ҳар куни д | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Такрорланувчи жавоблар (баҳоналар)

- “Ўқувчи” нега ҳар куни дарсларга кеч келяпсан?
- Устоз йўллар тирбанд шу сабабли кечга қоламан.

- “Ходим” нега 1 ойдан бери ишга кеч келяпсиз?
- Йўлда қурилиш бўляпти шу сабабдан.

- “Ходим” сенга аввал ҳам айтганмидим ҳужжатларни тартибли расмийлаштир деб?
- Фалончи ходим менга керакли маълумотларни ўз вақтида бермайди.

- Дўстим нега қўнғироқ қилсам олмайсан?
- Ҳар сафар қўнғироқ қилганингда мажлисда бўлиб қоламан.

- Укам мен берган китобни ўқиб тугатингми?
- Иш кўплигидан вақтим етмай қоляпти.

Шахсий фикр: инсон такрорланувчи жавоблардан вос кечмас экан, у шунчаки баҳона бўлиб қолаверади. Бир муаммони қайта ва қайта айтиш ҳам худди шундай, ечим изланмагандан далолат. Муаммога ечим қилдинг ўхшамади, бўлди бошқа йўл тут. Чунки, мақсад муаммони ҳал қилиш сиз ўйлаб топган ечимни жорий этиш эмас. Яъни "А" режа иш бермаса "Б" режага ўт.

Хулоса ўзингдан :)



https://t.me/changeyourself_uz