Get Mystery Box with random crypto!

Мотивация бу... Энг кучли мотивация ҳам икки ҳафтага бормайди | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Мотивация бу...

Энг кучли мотивация ҳам икки ҳафтага бормайди.

Бирор ишни қилгинг келмаса нафсинг сени мотивация йўқлиги, қачон келса шунда бошлашингни айтиб алдайди. Бирор видео,мақола,расм ёки муваффақиятга эришган тенгдошингни кўрасан, ичингда мотивация қўзийди ва эртадан бошлайман дейсан. Баъзилар бошлайди ҳатто.

Ўқув марказимиздаги ўқувчиларнинг ярмидан кўпи энди бошлаётганлар(Бегиннер). Кучли мотивация билан келишади. Лекин статистикамиз бўйича 12 кишилик гуруҳда 4 киши охиригача олиб боради ўқишни. Онлайн курсларда эса кўрсатгич янада паст.

Чунки мотивация ўртоқларинг олдида очилган Орбит пачкасига ўхшайди. Энди ишлатаман десанг тугаб қолган бўлади. Демак уни доимий пайдо қилиб туриш керак. Доимий мотивация эса прогрессдан келади. Яъни сен ўсаётганингни ҳис қилсанг, шуни ўзи сени илҳомлантиради.

Мен доим шундай қиламан. Бирор натижага эришгунга қадар чидаб, ўзимни мажбурлаб шу ишни 21 кун давомида қиламан. Натижа кўрингач эса мажбурлашни ҳожати қолмай, мотивация ўзи тортиб кетади. Ўзимча “3 ҳафта қоидаси” деб номлаганман (сен ҳоҳлаганингча номлайвер).

Хулоса:
1. Ҳамма ўйлагандек мотивацияни кутиб ўқиш(иш/бизнес/курс)ни бошлаш эмас, бошлаб кейин мотивацияни кутиш керак.
2. Дарров эмас, 21 кун ичида кутиш керак

Алишер Содиқов

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz