Get Mystery Box with random crypto!

Қайси университетга топширсам экан? 1. 4 йил аввал, шу вақтла | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Қайси университетга топширсам экан?

1. 4 йил аввал, шу вақтлар мени бу савол кўп ўйлантирган эди. Рўйхатимдаги олийгоҳларнинг 2015-йилдан 2017-йил оралиғидаги кириш балларини 2-3 ҳафта анализ қилиб чиққан эдим. Қабул ёпилишига 4 кун қолганида устозларим, яқинларим йиқиласан дейишса ҳам ТДИУга ҳужжат топширдим.

2. Юқори ўринлар билан ўқишга қабул қилиндим. 1-курс вақтимни энг яхши хотиралар билан эслайман. Кейин эса...

3. Мен ўқиш танлашда фақат математика ва инглиз тили бўйича имтиҳон бўладиган ва дипломи кучга эга университет ва йўналишларни таҳлил қилган эдим.

4. Келажакда қандай соҳада ишлайман? Мени иқтидорим нимада? Умуман ҳисобга олмаганман, чунки бунга тайёр ҳам эмас эдим.

5. Ҳозирда кўп ёшларни университетда яхши ўқишмаслиги, танқид қилишларига сабаблардан бири бу – улар нотўғри жойда.

6. Кучли доктор архитектурада, иқтидорли педагог молияда, потенциали бор бизнесмен ҳуқуқ соҳасида ва ҳ.к.

7. Эътибор бериб қарасак атрофимиздаги кўплаб битирувчилар ўз соҳаларига мос бўлмаган ишларда ишлаётганини кўрамиз.

Буни қуйида тушунтраман:

1. Тасаввур қил сиз бозорда савдо қилмоқчисан, аввал ҳеч бозорга кирмагансан, билмайсан. Сенинг қўшнинг, ота онанг ва яқинларинг бозорда олма яхши сотилаётганини айтишди. Сен бор пулингга олма сотиб олиб бозорга кирдинг.

2. Бозорга кириб не кўз билан кўргинки олма сотувчилари кўп, олмалар жуда арзон. Бозори юрган эса сабзи сотувчилари экан.

3. Меҳнат бозорида ҳам ҳудди шундай. Ёшлар бозорда қайси соҳага талаб катта ва келажаги бор ёки йўқлигини билмай университетга йўналиш танлашади.

4. Олма олишни маслаҳат беришганидек, ким бўлишни ҳам қўшнимиз, ота онамиз, яқинларимиз тавсия қилишади. Аммо улар ҳам бозордан беҳабар.

5. Тўғри, аввал шифокор, давлат хизматчиси, молиячи кўп пул топгандир, аммо бугун бозор бошқача.

6. 4 йил аввал Тошкент шаҳрида бухгалтерларга талаб катта эди. Ҳозир бухгалтерия ишини ИТ эгаллаябди, битта эълон берсанг бир кунда 20-30 та бухгалтер мурожаат қилади.

7. 4-йил университетда қизил дипломи бор молиячидан, 6 ой СММ ўқиган кадр нархи баландроқ. Бундан буён хусусий сектор кенгайяпти, тадбиркорга эса диплом керак эмас, бу эса рақобат катта дегани.

8. Соҳа танлашда ўзинг ёқтирган ва яхши даромад қила оладиган соҳа танла. Университетга топширма демайман, университетни битириш сенга кўп нарса бермаслиги мумкин, лекин унга кириш катта нарса беради.

Хулоса ўзингдан, 4 йиллик кичик тажрибамдан, кичик хулосамни абитуриент ука ва синглим билан бўлишдим холос.

Ботир Алиев

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz