Бийлар ғолиб, ҳар доимгидай, Халқ сукутга, сукут халққа мос. | "Cho'kib ketgan tiriklar"
Бийлар ғолиб, ҳар доимгидай,
Халқ сукутга, сукут халққа мос.
Мутелиги агар кам бўлса,
Тилигача кишанингни ос.
Мана бўйним,
сиртмоғингни сол,
Косам тўлиб бўлди сабрга.
Сўнгги ўтинч — фотиҳа ўқий,
Сўз эркининг қабри қаерда?!..
Тириклигин кўрмадик биз-ку,
Авлодлар ҳам сўрайди бир пайт.
Ўшанда: ’'Биз ўлдирдик’’, — дема,
’’Ўзи қариб ўлгандир’’, — деб айт...
Нажмиддин Эрматов
@ch_k_t