Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Кун
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 27.45K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-11-04 09:52:12 https://uza.uz/uz/posts/buxoroda-xalqaro-ziyorat-turizmi-haftaligi-yakunlandi_422227
2.0K views06:52
Ochish/sharhlash
2022-11-04 09:17:10
#Яшил_макон

ЁШ БОҒБОН

Уч гектарли зардолузор барглари заъфарон тус олиб олтин рангда шовуллайди. Бир текисдаги интенсив боғ шу йил яхши ҳосил берди. Мағзли, ялтироқ, “юбилей” навли ўрикларнинг ҳаммаси Россия давлатларига экспорт қилинди.

Иккинчи томонда эса 4 гектарли узумзор ҳам бу йил мўл ҳосил ҳадя этди. Навлари ҳам бозорбоп: келин бармоғи, қора кишмиш, тоифи. Анчадан бери сотилмоқда.

Ёш боғбон Миршод Тиллаев ўз соҳасининг етук мутахассиси. Ишламаган одамга боғ ҳам доғ, эканини яхши билади. Бундайин тўкинлик замирида унинг сўнгсиз заҳмати, изланишлари ётганини дарров фаҳмлаш мумкин.

Миршоджон Тиллаев катта заҳирали совутгич ҳам очиб, меваларининг бир қисмини қиш кунлари учун сақламоқда. Боғнинг яна бир қисмида ток новдаларидан қаламчалар қилиб, кўчатга ҳозирламоқда.

– “Яшил макон” зарбдор кунларида маҳалламиз ободлиги учун Миршод Тиллаевнинг ҳиссаси катта,-дейди Бахтиёрчи маҳалласи раиси Абдураҳмон Ботиров.

Боғларни айланамиз. Бугун ҳосилидан бўшаб ҳориган чаманзорлар келгуси йили мўл мева ҳадя этажагини билдираётгандек. Буларнинг сабабчиси, ёш боғбон Миршоджон Тиллаевга омад ёр бўлсин.

Махфират Атоева,
Ислом Сатторов.
2.1K views06:17
Ochish/sharhlash
2022-11-02 20:59:18
Бухорода Қуроъни Каримнинг 50 дан зиёд қадимий нусхалари намойиш этилди, “Ал-манар” маркази очилди

Қуръони
каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари кўргазмасини ўтказишдан кўзланаётган асосий мақсад — Ўзбекистон узоқ тарихдаёқ миллий ва диний қадриятлар, илм-фан, цивилизациялар маркази бўлганини яна бир бор кенг жамоатчиликка, халқаро илмий доира вакилларига намоён этишдан иборат.

https://effect.uz/7677

EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
779 views17:59
Ochish/sharhlash
2022-11-02 19:16:17
#Buxoro #ziyorat_turizm
#mobil_reportaj

Бухорода "Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Ҳафталик доирасида араб тили ва ислом хаттотлик санъатидан сабоқ берадиган “Ал-манар” марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Форум иштирокчилари марказ билан яқиндан танишиб, “Ислом хаттотлиги” кўргазмасини томоша қилишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.5K viewsedited  16:16
Ochish/sharhlash
2022-11-02 19:15:03 Бухорода "Ал-Манар" араб тили ва хаттотлик маркази ўз иш фаолиятини бошлади
1.5K views16:15
Ochish/sharhlash
2022-11-02 19:10:13
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 2 ноябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Вобкент туман ҳокими ёшлар билан учрашди. Тадбир меҳмони малакали спортчи Маҳмуд Муродов бўлди;
— Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш борасид Миллий Гвардия бўлимлари томонидан олиб борилаётган ишлар;
— "Беш ташаббус" ташаббускор ёшларни кашф этмоқда. Танловнинг туман-шаҳар босқичларидан репортаж.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.4K views16:10
Ochish/sharhlash
2022-11-02 18:45:21
Бухорода тадбиркорлар ҳисобидан 15,3 миллиард сўмга сайлгоҳ барпо этилди

https://xabar.uz/x4fh

Каналга қўшилинг:
https://t.me/xabaruzofficial
2.2K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-11-02 18:32:17 Бухорода «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ўтказилмоқда
3.4K views15:32
Ochish/sharhlash
2022-11-02 18:02:04
Бухорода “Ўзбекистон ислом мероси" халқаро конференцияси ўз ишини бошлади

Конференция доирасида бир қатор халқаро меморандумлар имзоланди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.8K views15:02
Ochish/sharhlash
2022-11-02 17:36:47 #ҳудудлар_ҳаёти
#Пешкў_тумани

Бугун, 2 ноябрь куни Пешкў туманида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан тумандаги 90 нафар ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи фуқароларга уларнинг оилавий шароити ва имкониятини яхшилаш учун жами 307 млн 800 минг сўмлик асбоб-ускуналар субсидия асосида топширилди.
Хусусан, 70 та замонавий тикув машинкалари, 7 та компрессор, 10 та пайвандлаш ҳамда 12 та сантехника ускуналари тақдим этилди.
Демак, эндиликда 90 нафар юртдошимизнинг ўзини банд қилиши ва оиласига қўшимча даромад олиб киришига имкон яратилди. Туманда бу борадаги ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.0K viewsedited  14:36
Ochish/sharhlash