Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Кун
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 27.45K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-05-29 14:02:35 Олот: “Shaxram Agro” “CASE IH-4088 HD” харид қилди
6.0K views11:02
Ochish/sharhlash
2024-05-26 05:02:02
#Kun_hikmati

Умрингизни мазмунли ўтказинг. Унутмангки, яхшидан ном, ёмондан доғ қолади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
5.4K views02:02
Ochish/sharhlash
2024-05-25 17:09:01
“Ёшлар куни”да дунё ёшлари Ўзбекистонда жамланади

Бутунжаҳон ёшлар фестивали илк бор 26-30 июнь кунлари Ўзбекистонда 150 та давлат ёшларига ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини яратади. Фестивал таълим, инновация, IT, бизнес, медиа, маданият, санъат, спорт каби йўналишларда нуфузли спикерларни сизларга тақдим этади.

Фестивал Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бир вақтда ўтказилади.

Иштирок этиш учун gyf2024.uz сайтидан рўйхатдан ўтинг. Аризалар 15 июнь кунига қадар қабул қилинади.

Савол ва таклифларингизни gyf2024@yoshlar.gov.uz электрон манзили ёки 1093 қисқа рақами орқали йўллашингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
6.6K views14:09
Ochish/sharhlash
2024-05-22 09:17:09
#Ибрат_бекати

Қачонки исрофгарчиликка йўл қўйиб, таомингизни ахлат қутисига улоқтираётган пайтингиз дунёда шундай одамлар борлигини бир эслаб қўйинг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
5.9K views06:17
Ochish/sharhlash
2024-05-22 06:50:21
Бухородаги 46 та мактабда ичимлик суви таъминоти ва санитария тизими яратилди

Хабарингиз бор, “Замин” фонди томонидан “Умумтаълим мактабларида сув, санитария ва гигиена” дастури доирасида вилоятимиздаги мактабларда сув таъминоти ва санитария тизими яратилмоқда.

Мазкур лойиҳанинг дастлабки босқичида 16 та, иккинчи босқичида 17 та мактабда қудуқлардан сув билан таъминлаш, сувни филтрлаш ва хавфсиз ичимлик суви даражасигача чучуклаштириш тизимлари ўрнатилган. Сув таъминоти ва канализациянинг ички ва ташқи муҳандислик тармоқлари, ҳожатхона ва душ хоналари қурилган.

Шунингдек, оқова сувларни суғорма сув даражасигача биологик тозалаш тизимлари ўрнатилди. Эндиликда яна 13 та мактабда шундай тизим яратилиши режалаштирилган.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Вобкент туманидаги 8-умумтаълим мактабида ташкил этилган семинарда ушбу мактаб директорлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида иштирокчиларга фонд маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Ичимлик суви ва оқова сув тозалаш тизимлари” ни қуриш объектларини ишлаш принципини узлуксиз ташкил этиш бўйича батафсил маълумотлар, тизимдан самарали фойдаланиш бўйича эса муҳим тавсиялар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
6.9K views03:50
Ochish/sharhlash
2024-03-11 09:45:16 Вобкент: "Чангарон"да тадбиркорлик цехлари кўпаймоқда
12.9K views06:45
Ochish/sharhlash
2024-03-03 17:22:41
#диққат
#муҳим_хабар

Азизжон Тўхтамишов: Бухоро шаҳридаги собиқ "Тўқимачи" спорт мажмуасини реконструкция қилиш ишлари бошланди. Мажмуадаги ўйингоҳ қисқа муддатда фойдаланишга топширилади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
17.0K views14:22
Ochish/sharhlash
2024-01-15 12:45:54 Вобкент: “Billur”да 5 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди
14.3K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-11-08 21:05:44 ​​Пешкў тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров ва сектор раҳбарларининг ҳудудларида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилади.

Оммавий сайёр қабулда суд-ҳуқуқ йўналиши (прокуратура, ички ишлар, мажбурий ижро бюроси, жиноий, фуқаролик ва маъмурий суд), иқтисодий йўналиши (банк-молия, бандлик, солиқ, пенсия ва нафақалар, моддий ёрдамлар), ижтимоий йўналиши (мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва ёшлар масалалари), қурилиш ва инфратузилмани яхшилаш йўналиши (йўл, элект-энергия, газ таъминоти, тоза ичимлик суви ва кадастр), қишлоқ хўжалиги йўналиши (ирригация ва мелиорация, ер муносабатлари), хотин-қизлар йўналиши (аёллар тадбиркорлиги, оилавий муносабатларни яхшилаш ва ишсиз аёлларни қўллаб-қувватлаш)га оид мурожаатлар кўриб чиқилади.

Сайёр қабуллар вақти ва манзили:

1-сектор аҳолиси учун 9 ноябрь (чоршанба) куни соат 10:00 да.
Манзил: "Навоий" маҳалласи ҳудудидаги сектор биноси;

2-сектор аҳолиси учун 10 ноябрь (пайшанба) куни соат 10:00 да.
Манзил: "Ибн Сино" МФЙ ҳудудидаги Ибн Сино номидаги жамоат соломатлик техникуми фаоллар зали;

3-сектор аҳолиси учун 12 ноябрь (шанба) куни соат 10:00 да.
Манзил: "Зандани" МФЙ ҳудудидаги 3-сектор биноси;

4-сектор аҳолиси учун 11 ноябрь (жума) куни соат 10:00 да.
Манзил: "Янгибозор" МФЙ ҳудудидаги мусиқа ва санъат мактаби фаоллар зали.
1.0K views18:05
Ochish/sharhlash
2022-11-08 18:48:23
Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади.

Хўш, бу қандай ташкилот ва асосий мақсадлари нималардан иборат? Бу ҳақда ушбу видеороликда батафсил танишишингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.8K viewsedited  15:48
Ochish/sharhlash