Get Mystery Box with random crypto!

НАТО бош котиби иттифоқчи давлатларнинг бадаллари ҳисобига Укр | 23.5° бурчак остида

НАТО бош котиби иттифоқчи давлатларнинг бадаллари ҳисобига Украинага 100 миллиард евролик ёрдам фонди яратиш режаларидан воз кечиши мумкин — Bloomberg

Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, келаси ҳафта НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг Брюсселда ўтказиладиган йиғилишида қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган янги таклиф алянс давлатлари томонидан Киевга ҳар йили 40 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратилишини назарда тутади.

Bloomberg'нинг ёзишича, Туркия НАТО иттифоқчиларини Украинага ҳар қандай ёрдам бўйича келишувдан қочишга чақирган. Анқарага кўра, бу алянс можарога тобора кўпроқ аралашаётган кўринишини яратади.

@burchakostida