Get Mystery Box with random crypto!

#бурчактарихи Урицкий майдонидаги денгизчилар колонналари. Л | 23.5° бурчак остида

#бурчактарихи

Урицкий майдонидаги денгизчилар колонналари. Ленинград, 1931 йил 1 май.

Свастика белгиси 3000 йиллик тарихга эга бўлиб, фашистлар унга бошқача талқин бермасларидан олдин эзгулик, меҳр-муҳаббат ва тинчлик рамзи бўлиб келган. Христианлар, яҳудийлар, ҳиндулар, буддистлар ва ҳаттоки, туб америкаликлар сингари қадимий маданиятлар ҳанузгача свастиканинг турли талқинларини қўллашади. Қазилмалар давомида Қадимги Юнонистон, Миср ва Хитой ибодатхоналари харобаларида свастика белгилари топилган. Санскрит тилида “свасти” сўзи “яхши ният тилаш” маъносини билдиради.

СССР Қизил Армиясининг жанубий бўлинмалари аскарларининг ҳарбий формаларида ҳам свастика белгиси туширилган нишон бўлган. Аслида, 1933 йилга қадар свастика СССРда машҳур рамз бўлган, кейин эса у фашистик партиянинг асосий рамзига айлангач, мамлакатда унинг қўлланилиши тақиқланган. Бу афсонавий белги Адольф Гитлер томонидан 1920 йилда Миллий социалистларнинг рамзи сифатида тасдиқланган.

@burchakostida