Get Mystery Box with random crypto!

Эрон Россияни 'Crocus City Hall' мсжмуасидаги ҳужумдан олдин т | 23.5° бурчак остида

Эрон Россияни "Crocus City Hall" мсжмуасидаги ҳужумдан олдин террорчилик ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирган — Reuters

Агентлик бу ҳақда учта манбага таяниб ёзмоқда.

"Терактдан бир неча кун олдин Эрон Москвага Россия ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган йирик теракт ҳақида маълумот берган. Бу маълумотлар мамлакатда аввалроқ содир бўлган террористик ҳужумлар бўйича ҳибсга олинганларни сўроқ қилиш чоғида олинган", — деди манбалардан бири.

19 январ куни Эрон ҳукумати ИШИД террористик гуруҳининг "Вилояти Хуросон" бўлими қўмондони ҳибсга олинганини эълон қилган эди. Эронда қўлга олинган террорчилардан бири гуруҳнинг баъзи аъзолари аллақачон Россияга жўнаб кетганини тан олган.

@burchakostida