Get Mystery Box with random crypto!

Германияда Грузия Бош штабининг Саакашвили давридаги собиқ раҳ | 23.5° бурчак остида

Германияда Грузия Бош штабининг Саакашвили давридаги собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни Грузия прокуратураси тасдиқлади, деб хабар бермоқда SputnikGeorgia.

Бош штабнинг собиқ раҳбари Георгий Каландадзе Грузиядаги қийноқлар иши бўйича айбланмоқда ва унга 17 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Генерал 2012 йил 8-октабрдан 11 ноябргача Бош штабга раҳбарлик қилган. 2014 йилдан бери у Украинада яшаб, инструктор бўлиб ишлаган ва алоҳида ҳарбий қисмларнинг тайёргарлигини назорат қилган.

Шунингдек, ОАВ хабарларига кўра, Каландадзе Донбассдаги урушда Киевга ёрдам бериш учун Грузиядан ёлланма аскарларни жалб қилган.

@burchakostida