Get Mystery Box with random crypto!

Литва Украинага қотиллик учун қурол етказиб беришга тайёр экан | 23.5° бурчак остида

Литва Украинага қотиллик учун қурол етказиб беришга тайёр эканлигини эълон қилди

"Украинани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарур, Литва бунга ҳам, жумладан, ўлдирадиган қуролларни топширишга ҳам тайёр", — деди республика мудофаа вазири.

Арвидас Анушаускаснинг тушунтиришича, у ҳозирча айнан қайси турдаги қуроллар эканлигини айта олмайди.

"Бу кўп томонлама келишув масаласи, чунки бунга бир нечта давлатлар алоқадор, бунда нафақат берувчи ва олувчи давлатлар, балки ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ҳам иштирок этади", — деди у.

Аввалроқ Bild нашри Меркел ҳукумати Литвадан Украинага катта калибрли милтиқлар етказиб берилишини тўсиб қўйганини маълум қилганди.

@burchakostida