Get Mystery Box with random crypto!

Исроил Бош вазирининг БААга тарихий ташрифи Исроил Бош вазири | 23.5° бурчак остида

Исроил Бош вазирининг БААга тарихий ташрифи

Исроил Бош вазири Нафтали Беннет тарихий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борди. Беннет Абу-Дабида БАА валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳён билан учрашди.

Аввал бирор марта ҳам Исроил Бош вазири БААга ташриф буюрмаган.

Июн ойида Исроил Ташқи Ишлар вазири Яир Лапид БААга бориб, мамлакатининг Абу-Дабидаги элчихонаси ва Дубайдаги консуллигини очган эди. Икки давлат ўтган йили АҚШ воситачилигида муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олган эди.

Беннет ва ал Наҳён якшанба куни кечқурун валиаҳд шаҳзода саройида учрашишди.

Иккала томон ҳам Эроннинг дипломатик алоқалардаги фаолиятидан хавотир билдирган бўлса-да, БАА Теҳрон билан муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилаётганини билдирди.

2015 йилда Эрон халқаро санкцияларни бекор қилиш эвазига ядровий дастурини чеклашга рози бўлган эди.

Келишувнинг бошқа томонлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси (АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой, Россия) ва Германия эди.

Ташриф давомида қайси масалалар муҳокама қилингани ҳозирча номаълум.

@burchakostida