Get Mystery Box with random crypto!

Bugundagi xabarlar | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi bugundagi_xabarlar — Bugundagi xabarlar | Расмий канал B
Telegram kanalining logotibi bugundagi_xabarlar — Bugundagi xabarlar | Расмий канал
Kanal manzili: @bugundagi_xabarlar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.37K
Kanalning ta’rifi

☇ Энг сўнги дунёдаги ва юртимиздаги хабарларни бизнинг каналимизда кўзатиб боринг!
📩 Сизда ҳам муҳим бўлган воқеа ёки янгиликлар бўлса бизга юборинг.

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-05-28 19:43:50
Мирзаобод туманида кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.K.” МЧЖ раҳбари К.А. ва бошқалар банк муассасасидан ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ускуналарни сотиб олиш учун ажратилган 650 млн сўм кредит маблағини “B.S.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@bugundagi_xabarlar
340 views16:43
Ochish/sharhlash
2022-05-28 19:41:11
1 июндан бошлаб бензин нархи ошиши кутиляпти

2022 йил 1 июнь кунидан бошлаб нефть маҳсулотларида акциз солиғи ставкалари ошиши эълон қилинди.

@bugundagi_xabarlar
322 views16:41
Ochish/sharhlash
2022-05-28 19:39:57
Андижонда ўгай она қизининг бармоқларини синдириб, баданига пичоқ тиқди

Ижтимоий тармоқларда Андижонда ўгай она вояга етмаган қизининг бармоқларини синдириб, баданига пичоқ ва қайчиларни тиқиб, калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 май куни Олтинкўл тумани “Ганжиравон” МФЙда яшовчи 2011 йилда туғилган, вояга етмаган И.Ҳ.га ўгай онаси Х.М. тан жароҳати етказган. 

Шундан сўнг, қиз бобоси Х.И. ҳамда бувиси И.С.лар истиқомат қилаётган уйга қочиб келган. Уларга бўлган воқеани айтиб берган ва шу маҳалладаги уйда яшовчи (вафот этган онасининг ота-онаси), Қ.А. ҳамда бувиси Қ.З.ларнинг яшаш хонадонига олиб бориб қўйишларини илтимос қилган. 

@bugundagi_xabarlar
273 views16:39
Ochish/sharhlash
2022-05-28 17:44:52
Доллар тушяпти, лекин картишка билан ун нархи тушмаяпти.
Доллар тушяпти лекин бензин нархи ошяпти.
Доллар тушяптию лекин газ свет нархлари ошмоқчи.

Бу онангни эмгурлар доим нархлар қиммат бўлганда доллар ошганини баҳона қиларди ҳаммаси ёлғон эканда a?
Вой БЛЯрд бизни алдаганмидинглар?
Otabek Artikov

@bugundagi_xabarlar
291 views14:44
Ochish/sharhlash
2022-05-28 17:35:52
#Диққат #Тезкор

Янги таҳдид: дунёда номаълум ўткир гепатит тарқала бошлади.

650 га яқин бола аллақачон келиб чиқиши номаълум гепатит билан касалланган. Инфекцияларнинг энг кўп сони Буюк Британия ва АҚШда.

ЖССТ инфекциянинг манбаси ҳали аниқланмаганини, вазият ўрганилаётганини айтди.

@bugundagi_xabarlar
249 views14:35
Ochish/sharhlash
2022-05-28 17:35:52
#Тезкор

Ўзбекистонда 1-июндан спиртли ичимликлар, сигареталар ва дизель ёқилғиси нархи ошади

Ўзбекистонда келаси ойнинг биринчи кунидан бошлаб алкоголь, тамаки маҳсулотлари ва дизель ёқилғиси учун акциз солиғи миқдори ўртача 10 фоизга оширилади, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси

@bugundagi_xabarlar
230 views14:35
Ochish/sharhlash
2022-05-28 17:35:52
Ўзбекистонда барча уй ва биноларга “ақлли” сув ҳисоблагичлари ўрнатилади

Шу билан бирга, эски сув ҳисоблагичларини янги замонавий сув ҳисоблагичларига алмаштириш (маълумотларни масофадан туриб аҳолига узатиш функцияси билан) давлат ҳисобидан амалга оширилади. Юридик шахслар эса йил давомида ўз маблағлари ҳисобидан ҳисоблагич ўрнатиши керак бўлади.

@bugundagi_xabarlar
213 views14:35
Ochish/sharhlash
2022-05-28 17:33:38
Байден ва Зеленский сайёрада очарчилик уюштирган президентлар сифатида тарихда қоладилар — Россия Давлат Думаси спикери Володин.

@bugundagi_xabarlar
199 views14:33
Ochish/sharhlash
2022-05-28 17:32:51
АҚШ президенти маъмурияти Украинага ракета тизимларини юборишга қарор қилди

Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда. Ўқотар ракета тизимларининг диапазони ўқ-дориларга боғлиқ: 70 дан 500 км гача. Аввалроқ CNN телеканали бундай қуролларни етказиб бериш имконияти ҳақида хабар берганди, бироқ Пентагон бу қарор қабул қилинганини инкор қилган эди.

@bugundagi_xabarlar
194 views14:32
Ochish/sharhlash
2022-05-28 17:26:55
#Тезкор

Ўзбекистонда ўлим жазосини тиклаш таклиф қилинмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича фуқаролардан йўлланган таклифлардан бирида сўз боради. Аноним мурожаатчи йўллаган таклифда аёлни ўлдирган ҳар қандай шахсни ўлим жазосига ҳукм қилиш таклиф қилинган.

Шунингдек, қурбон бўлган аёлнинг вояга етмаган болалари ўн саккиз ёшга етгунига қадар таъминоти жиноятни содир этган шахс томонидан амалга оширилиши ҳам назарда тутилган.

@bugundagi_xabarlar
203 viewsedited  14:26
Ochish/sharhlash