Get Mystery Box with random crypto!

Мирзаобод туманида кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланд | Bugundagi xabarlar | Расмий канал

Мирзаобод туманида кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.K.” МЧЖ раҳбари К.А. ва бошқалар банк муассасасидан ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ускуналарни сотиб олиш учун ажратилган 650 млн сўм кредит маблағини “B.S.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@bugundagi_xabarlar