2022-05-14 13:54:31
Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Туркиядаги нуфузли конгрессда иштирок этмоқда
Мамлакатимизнинг кўплаб соҳалар қаторида, соғлиқни сақлаш, фан -иаълим соҳасидаги ҳамкор давлатлардан бири бу Туркия жумҳурияти саналади.
Жорий йилнинг 13-15 май кунлари Бурса шаҳрида Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан халқ табобатига бағишланган "Интгратив ва Анадолу тиббиёти" мавзуидаги халқаро конгресс бўлиб ўтмоқда. Унда 20дан ортиқ давлатлардан нуфузли мутахассислар иштирок этмоқда. Меҳмонларни биринчи хоним Омина Эрдўған, Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа, Соғлиқ билимлари университети ректори Жавдат Эрдол самимий қутлади.
Конгрессда мамлакатимиз делешгацияси таркибида Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шухрат Тешаев ҳам иштирок этмоқда.
Конгресс жараёни ҳақида кейинроқ батафсил хабар берамиз.
277 viewsЖахонгир Маджитов, 10:54