Get Mystery Box with random crypto!

БОЛА ТАРБИЯСИДА ИЛҒОР КЎНИКМАЛАР Бола тарбияси - масъулиятли | Bolalar psixologiyasi

БОЛА ТАРБИЯСИДА ИЛҒОР КЎНИКМАЛАР

Бола тарбияси - масъулиятли ва жиддий жараён ҳисобланади. Қолаверса, фарзанд, оила, ўсиб келаётган ёш авлод, мамлакат ва дунё келажагига таъсир этувчи жараёндир. Тўғри тарбия кучли ва мустақил шахсни ўсиб - улғайтиришга ёрдам беради ва кўплаб муаммо, қийинчиликларни бартараф этишга кўмаклашади. Аммо “тўғри” деганда нимани тушунамиз? Тўғри тарбиянинг олд кўникмаларини сизларга тақдим этамиз.

1.Сен мен учун жуда муҳимсан! Ювилмаган идишлар, текширилмаган электрон почта хатлари барчаси вақт Фарзандингиз сизга доимо кераклигини билиши зарур.

2. Сени соғиндим! Ажралганингизга 20 дақиқа бўлган бўлса ҳам, фарзандингизни қучоқлаб қарши олинг. Фарзандингизга қай даражада яқинлигингизни айнан ушбу қучоқ орқали билдиринг.

3. Нотўғри иш қилдинг. Фарзандингиз хатога йўл қўйган бўлса, албатта унга ушбу жумлани айтинг. Тўғри йўлни танлашга уни йўналтиринг. Хатоликларига қарамасдан уни яхши кўришингизни доимо эслатиб туринг.

4. Сен барчасини тўғри қилдинг. Фанрзандингиз тўғри иш қилган бўлса, ундан фахрланишингизни билдиринг. Фарзандингиз у билан ғурурлаётгинингизни билса, унинг ижобий ишлари ўз-ўзидан кўпайиб бораверади ва у бу ишларни ўзи сезмаган ҳолда қилади.

5. Сен ўзгачасан! Фарзандингизга бошқа болаларга нисбатан бошқача ва баркамоллигини кўрсатинг. Уларнинг феъл-атворидаги ютуқларни ўзига сингдиринг ва бошқаларнинг феъл – атвори билан қиёсланг. У ҳам инсонни феълига қараб ажратишини ёшлигидан ўргансин. Бу жуда ҳам керакли кўникмалар бўлиб, фарзандингиз катта бўлганда албатта бу учун сизга ташаккур билдиради.

6. Йиғлаш – бу одатий ҳолат. Фарзандингизни ўз ҳис-туйғуларини беркитмасликка ўрганинг. Дунёдаги барча инсонлар, хоҳ у эркак киши ёки аёл бўлсин йиғлаши табиий ҳолат. Инсонлар ёлғизликдан, қайғудан, айрилиқдан, оғриқдан ва ҳаттоки бахтдан ҳам кўз ёш тўкади. Болангиз ҳис-уйғуларини сизга ошкора этишига рухсат беринг.

7. Кўз ёшингни арт! Йиғлаш фойдали, аммо фарзандингиз кўз ёшини артиб олға интилиш кераклигини ҳам англаши керак. Уларга оддий бир ҳақиқатни ўқтиринг: “Сенинг йиғлаётганлигинг сабаби қуёшинг осмонни тарк этганлиги бўлса, дарров кўз ёшларингни арт, бўлмаса улар сенга осмондаги юлдузларни томоша қилишга ҳалақит беради”.

8. Менга ёрдам бера оласанми? Сизнинг фарзандингиз биринчи навбатда сизни яқинлари учун қайғурадиган, жон куйдирадиган ва ташвиш чекадиган инсон сифатида қабул қилишсин. Сизни заифлигингизни сезишсин. Улар сизни ёрдамга муҳтож эканлигингизни сезишсин ва ёрдам беришини англаб етишсин. Бу кўникмани уларда ривожлантирувчи инсон эса ўзингиз.

9. Сенга ёрдам керакми?Ёрдам беришда аввал доимо ушбу саволл билан фарзандингизга мурожаат қилинг. Мустақиллик муаммони ечимини топиш жараёнида вужудга келади. Фарзандингиз бирор бир нарсани уддасидан чиқа олмаса, унда унга ёрдам беринг ва тғўри йўлни кўрсатинг.

10. Баракалла! Фарзандингиз қилган ишини уддасидан чиқа олмаган бўлсада, аммо ушбу ишга тиришқоқлик билан киришга бўлса уни қўллаб-қувватланг. Кичик рағбатлардан, кичик ютуқлар мавжудга келади, кичик ютуқлар изидан эса катта омад келади.

11. Мени кечир! Сиз фарзандингизга нисбатан нотўғри иш тутган бўлсангиз буни тан олишга уялманг. Кечирим сўранг. Бу тариқа сиз болангизга намуна сифатида зарур пайтда айбни тан олиш, узр сўраш бу изза бўлиш эмаслигини кўрсатасиз.

12. Сени севаман! (Сени яхши кўраман!) Ушбу жумлани ҳар куни фарзандингизга айтинг. Улар сизнинг севгингиз абадий, шаксиз ва ўзгалар севгисига алмашиб бўлмайдиган туйғулигини англаб етсин!
https://t.me/bolapsixologiyasi1