Get Mystery Box with random crypto!

#Фарзанд_тарбияси . Бир бирига солиштириш. Болани бир бирига | Bolalar psixologiyasi

#Фарзанд_тарбияси

. Бир бирига солиштириш. Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади.

. Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш. Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади.

. Масхаралаш. Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.

. Ортиқча эркалатиш. Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.

. Ортиқча тергаш. Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.

. Бепарволик. Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.

. Шижоатлантирмаслик. Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.
https://t.me/bolapsixologiyasi1