Аёл туғилди: Ўғил эмас “Қиз” дедилар хомуш, Нега хомуш?… Отаси Ўғил кутганмуш!!! Аёл улғайди: Уйда ўтир ўқишинг шартмас Уйдаги юмушни эплай олгин бас!!! Аёл севди: Унутма севишга хаққинг йўқ асло!!! Аёлда юрак йўқ қалби йўқ гўё…. Аёл турмуш қурди: Келинсан гапирма энди бўл соқов Сочинг супурги бўлсин, қўлларинг косов!!! Аёл фарзанд кўрди: Мана сенга фарзанд номли бахт энди ўзингни унутгин….. унга ярат тахт!!! Аёл қайнона бўлди: Аралашманг юринг жим.... Аразлаб кетмасин севган хотиним!!! Аёл ўлди: Дедилар: нега ташлаб кетдингиз Нега ортда қолганни кўзин ёшлаб кетдингиз. Аёлни хаққи йўқ: Ўқишга, севишга , ўзин дейишга хатто ажал етганда бир кун ўлишга.... @bola_tarbiyasi 14.0K views08:44