2021-01-30 09:15:25
McDonald’s империясининг буюк асосчисидан 5 маслаҳат
1. Ҳеч нарса муваффақият каби осонликча тарк этмайди. Бундай бўлишини кутманг.
Олдинга интилинг: дунёда ҳеч нарса қатъиятнинг ўрнини боса олмайди. Унинг ўрнини истеъдод эгаллаши мумкин эмас — истеъдодли муваффақиятсиз инсонлар кўп. Унинг ўрнини даҳо эгалламайди — ўзини намоён қила олмаган даҳо аллақачон масалга айланган. Унинг ўрнини яхши таълим билан алмаштириш мумкин эмас — дунё саводсизлар билан тўла. Фақатгина қатъиятлилик қудратли кучга эга.
2. Муваффақият учун энг муҳим иккита талаб: биринчидан, керакли вақтда керакли жойда бўлиш, иккинчидан, бу борада бирор нарса қилиш.
3. Принципиал бўлиш муҳимдир. Бой бўлганингизда принципларга эга бўлиш осон. Камбағалларга бу борада анча қийин.
Принциплар. Магнитдан ҳам кучлироқ тортишувда, тагига чўкманг. Яъни ўз принципларингизга содиқ қолинг. Бу жуда ҳалол ваъдага ўхшайди.
4. Омад — бу тер билан тўланадиган дивиденд. Қанчалик кўп тер тўксангиз, омадлироқ бўласиз.
Омад нима? Бу менга деярли тасаввуфдек туюлади. Аммо агар меҳнат бўлмаса, унда омад ҳам бўлмайди.
5. Хавф бўлмаган жойда, эришилган ютуқдан мағрурлик бўлмайди.
Барчасига пул тикинг ва ютқазинг! Борингизни тикинг ва ютиб олинг! Ҳаяжонли туюлади, тўғрими? Фақатгина таваккал қилиб, ғалаба таъмини тўлиқ ҳис эта оласиз.
#br_maslahat #kuntadbirkori
21.8K views06:15