2021-03-01 09:15:56
Хотирани яхшилашнинг 6 табиий усули
1. Шакарни камроқ истеъмол қилинг
Ҳаддан ташқари шакар истеъмоли кўплаб соғлиқ муаммоларига, шу жумладан, билимнинг пасайишига олиб келади.
2. Рационга балиқ ёғини қўшинг
Балиқ ва балиқ ёғини истеъмол қилиш, айниқса, қарияларнинг хотирасини яхшилайди.
3. Уйқуни яхшиланг
Узоқ вақт давомидаги уйқусизлик бевосита хотиранинг ёмонлиги билан боғлиқ. Тунги дам олиш пайтида қисқа муддатли хотиралар узоқ муддатли хотираларга айланади.
4. Миянгизни машқ қилинг
Турли хил масалаларни ечиш хотирани яхшилайди. Кроссвордлар, сўз ўйинлари ва ҳаттоки мобил мия машқлари дастурлари яхши натижа беради.
5. Д витамини даражасини текширинг
Д витаминининг паст даражадаги салбий таъсирларидан бири — бу когнитив функцияларнинг пасайишдир. Ушбу модданинг етишмаслиги совуқ иқлими бўлган мамлакатларнинг аҳолиси учун одатий ҳолдир.
6. Шоколад истеъмол қилинг
Шоколад таркибида флавоноид антиоксидантлар мавжуд, улар айниқса мия учун фойдали. Максимал фойда олиш учун таркибида какао миқдори 70% ва ундан юқори бўлган шоколадни танланг.
#br_maslahat
9.7K views06:15