Get Mystery Box with random crypto!

Бир чимдим кулги

Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги Б
Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги
Kanal manzili: @bir_chimdim_kulgi
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 63.90K
Kanalning ta’rifi

Кулги, юмор, сарказм ва хажвия... хуллас кўтаринки кайфият шу ерда...


Реклама учун: 👉 @ADHAMOF

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 441

2022-04-26 04:55:25 Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?

Ечими: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.

Фарзандингиз қайсарми?

Ечими: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.

Фарзандингиз сер ҳаракатми?

Ечими: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулятликни топшириб қўйинг.

Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?

Ечими: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.

Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?

Ечими: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтимом кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.


@bir_chimdim_kulgi
17.1K views01:55
Ochish/sharhlash
2022-04-25 18:15:30 ... Қишлоқ аҳлининг умумий ҚУДУҚЛАРИ бор эди... Ундан ҳамма челак билан сув чиқариб, эҳтиёжи учун ишлатарди...
... Вақт ўтиб қудуққа челак ташаласалар, арқоннинг ўзи қайтиб, челак чиқмайдиган бўлиб қолди. Бунинг сабабини билмаган аҳоли, қудуқни ЖИНЛАР макон тутиб олган, деган гумонга боришди...
Ўзаро маслаҳатлашиб, кимнидир унда нималар бўлаётганини билиб чиқиши учун туширмоқчи бўлишди...
Лекин ҳамма ўз жонидан қўрқар, челакдек қайтиб чиқмасликдан ҳадиксирар эди...
Шундай бўлса ҳам, ораларидан бир йигит чиқди. Лекин у ШАРТ қўйди...

... Қудуққа тушиши учун арқонни бошқалар билан бирга унинг акаси ҳам ушлаб туришини исташини айтди.... Ҳамма ҲАЙРОН бўлибди...
Шунча киши турганда, у акасини келтириши ҳақиқатда ҳам ажиб эди...

... Одамлар уни акасини топиб келишди. Сўнг йигит қудуққа тушди. Ичида бир дарахт шохи борлигини кўрди...
Челаклар ўша шохдан ўта олмай, бўш чиқаётган экан. Уни бошига ортиб, пастдан туриб арқонни тортишларини буюрибди.
Қудуқнинг оғзига яқинлашганида, ҳаммани кўзи шохга тушибди, ним қороғуда шох уларга алланечук МАХЛУҚ бўлиб кўринибди...

... Қўрқувдан арқонни ташлаб қочиб қолишибди. Фақат унинг акасигина инисини ҳаётидан хавотир олганидан жон - жаҳди билан чиқариб олишга уринибди...

У чиқиб олгандан кейин қишлоқ аҳли акасини чақиртишининг сабабини англашибди..

... Ака - укачилик ришталарига зарар берадиган нарсаларни доимо БАРТАРАФ этинг...
Чунки ҳеч ким сизни ака-укангиздек қувватламайди..

Опа-сингилдек ҳеч ким сизга меҳрибон булмайди, йўқламасангиз ҳам, сизни излаб, сиздан хавотир олмайди...
Буюрганингизни унингдек кимса бажармайди. Уни сиз ҳам авайланг...
Меҳрингизни аяманг Азизлар!

Ота-онадан сўнг улардан яхшисини топа олмайсиз...

Ёр-биродарларингизнинг кўплиги сизни олдаб қўймасин. Бошингизга МУСИБАТ тушса, ёнингизда улардан бошқани тополмайсиз...

@bir_chimdim_kulgi
14.1K views15:15
Ochish/sharhlash
2022-04-25 18:01:12
Diqqat savol: Bu rasmda nechta odam tasvirlangan?

P/s: Uncha-muncha odam topolmaydi balki siz toparsiz!
10.0K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-04-25 16:05:18 Бир одам радиога телефон қилибди:
- Алло бу радиоми?
- Ҳа, албатта радио!
- Саломларингиз бўлса марҳамат йўлланг.
- Мени бир илтимосим бор эди. Супачамда майизлар бор. Уларни қуёшда қуритябман. Радиони супачамга қўйиб бозорга кетаман. Келгунимча ҳар замонда қушларга кишт-кишт деб туринглар...

@bir_chimdim_kulgi
15.1K views13:05
Ochish/sharhlash
2022-04-25 14:05:25 Бир яҳудий мусулмонлар қишлоғининг ёнидан ўтаётиб, ундаги олимларнинг қалбида ислом динига нисбатан шубҳаларни уйғотиб қўйишни хоҳлабди. Қишлоққа етмасдан бир чўпонга дуч келибди. Яҳудий «Кел, ишни шу нодон чўпондан бошлай қол!» дебди, ўзига - ўзи. Чўпонга мусулмон йўловчи қилиб кўрсатибди, ўзини. У билан бир пас ўтиргандан сўнг:
- Ҳеч ўйлаб кўрганмисан, биз мусулмонларга Қуръон ёдлаш жуда қийин. У ўттиз пора. Бир - бирига ўхшаш оятларнинг кўплигини айтмайсанми?! Нимага энди биз ўхшаш оятларни олиб ташламаймиз? Ундан нима фойда, сўзлар такрорланган фақат? - деб, маккорона кулиб - кулиб сўзини давом этибди. - Ўхшаш оятларни тушириб қолдирсак, пораларнинг сони камаярди. Сўнг биз уни осонгина ёдлаб, қайтариб юрардик, тўғрими?! - дебди.
Унинг гапларини чўпон диққат билан тинглабди. Яҳудий айтадиганини айтиб бўлгандан сўнг, чўпон:
- Чиройли, қониқарли гапларни гапирдинг! - дебди.
Яҳудий чўпонни қўлга олдим, деб хурсанд бўлиб кетибди.
Лекин, чўпон сўзини давом эттириб:

- Сенинг жисмингда ҳам фойдасиз, ўхшаш аъзолар бор. Иккита қўл, икки оёқ, икки қулоқ, икки кўз, бурнингнинг икки тешиги? Нимага энди сен, вазнинг енгил бўлиши ва еган овқатларинг ўхшаш аъзоларга эмас, айнан биттасига бориши учун уларни биттадан қолдириб, бошқасини кесиб ташламайсан? Қандай қилиб сен, фойдасиз, такрорланган, бир хил, ўхшаш аъзоларни кўтариб юришдан мамнунсан? - дебди.
Шунда яҳудий зудлик билан ўрнидан турибди. Нарсаларини йиғиштирибди. Ғазабдан юзи қорайиб, умиди сўниб, кўнгли чўкиб, келган йўлига қайтибди.
«Мени уларнинг оддий қўйбоқарларининг фикри ва раддияси оғзимни ёпиб ташлади. Уламоларининг раддиясини қўяверай?» - дебди.

@bir_chimdim_kulgi
15.1K views11:05
Ochish/sharhlash
2022-04-25 14:00:58
КИРИЛЛ ЁЗУВИДАГИ ҚУРЪОНИ КАРИМ

Қуръони Карим мустаҳкам нур, раҳмат, ҳидоят, мўминларга шифо ва нажот манбаидир.

Ушбу китобда араб тилини билмайдиган, ундан таҳсил олишда қийналаётган кўпчилик юртдошларимиз илтимоси, айниқса, кекса дода ва бувиларимиз талабларига биноан Қуръони каримдан баъзи сураларни кирилл алифбосида имкон қадар тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда берилди. Шунингдек, айрим сураларнинг маъно таржималари ва фазилати баён қилинди.

Нархи: 157 минг сўм

1+1=3 акция мавжуд, яъни 2та олсангиз 1 та бепул қўшиб берилади

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Назорати остида!

Ўзбектстон бўйлаб доставка БЕПУЛ!
11.6K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-04-25 12:02:04
Ўғил отадан сўради:
- Эркак бу ким?
- Эркак - оиланинг бор масъулиятини ва фарзандларининг ташвишларини зиммасига олган кучли киши.
- Унда мен онам каби эркак бўламан!

@bir_chimdim_kulgi
14.1K views09:02
Ochish/sharhlash
2022-04-25 10:01:50 Бир йигит отасига:
- Гўзал бир қизни кўрдим. Унинг ҳусну-жамоли мени ўзига ром этди, кўзлари сеҳрлаб олди, -дебди.

Ўғлининг гапидан хурсанд бўлган ота:
- Қани, қаерда экан сен айтаетган қиз? Юр, уни сенга олиб бераман, - дебди ва йўлга тушибдилар...

Ота қизни кўргач унга маҳлиё бўлибди ва ўғлига:
- Қулоқ сол ўғлим, бу қиз сенинг тенгинг эмас, унга лойиқ эмассан. Бу қиз ҳаётда тажрибаси бор ва унга таяниб иш тутадиган мендек инсонга муносиб! - дебди.

Отасининг гапларидан ҳайрон қолган ўғил:
- Йўқ ота, бу қизга мен уйланаман ва сиз тўсқинлик қилолмайсиз! - дебди.

Ота-ўғил бу муаммони ҳал қилиш учун навбатчи зобит олдига йўл олдилар ва у ердаги зобитга бор гапни айтиб бердилар.

Уларни тинглагач зобит:
- Қизни олиб келинглар ўзидан сўраймиз қай бирингизни танлар экан, - деди.

Қиз келгач зобитнинг кўзлари қамашди, эс-ҳушини йўқотди ва ҳуснига мафтун бўлди. Ота-ўғилга:
- Йўқ, бу қиз сиз иккингизга тўғри келмайди. Шаҳарда энг келишган, мен каби хушсурат инсонга муносиб! - деди.

Энди уччовлари талашиб-тортишиб вазир ҳузурига бордилар.

Қизни кўрган вазир :
- Бу қиз мендек вазирга турмушга чиқишга лойиқ!-дебди.

Шу билан тўрттовлон баҳслашиб кетибдилар. Ахири шаҳар ҳокимига борибдилар. Ҳоким:
- Мен сизларнинг муаммоингизни ҳал қилиб бераман. Қизни чақиринг! -дебди.

Ҳоким қизни кўриб:
- Сизлар унга тўғри келмайсизлар. Бу гўзалга мендек ҳоким муносиб! -дебди.

Охир - оқибат ҳаммалари жанжаллашиб, тортишиб кетибдилар.
Шунда қиз :
- Бу масаланинг ечимини биламан! Мен югураман, сизлар эса менинг ортимдан қувлайсизлар. Ким мени биринчи ушлаб олса, мен ўшаникиман, - дебди ва қочишни бошлабди. Қолганлар: йигит, отаси, зобит, вазир, ҳоким эса уни қувлай кетибдилар. Қизнинг ортидан югуриб борар эканлар, тўсатдан тубсиз чуқурликка тушиб кетибдилар.

Юқоридан қиз уларга қараб: Мени танидингларми?!
Мен ДУНЁман! Ҳамма одамлар менинг ортимдан югурадилар... Мени қозониш учун мусобақалашадилар... Мени қўлга киритаман деб, динларига эътиборсизлик қиладилар...
Натижада менга етай - етай деганларида қабрга қулайдилар...
Мен эса, қочавераман - қочавераман!... - дебди.

@bir_chimdim_kulgi
15.5K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-04-25 08:00:39 “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром”

Бир пайтлар Аҳмад Бурсада (Туркия) чашма қурдирибди ва “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром” деган ëзув ëздириб қўйибди.

Табиийки, бу воқеага “нима бу фитна” деб Усмонийлар аралашибди.



Одамлар йиғилиб қозига шикоят билан боришибди. Аҳмадни тутиб қозининг ëнига олиб келишибди. “Нега фитна чиқараяпсан? Дини ислом, аҳолиси мусулмон бўлган катта давлатда сен “савоб бўлади” деб чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга тақиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами сени? Нега бундай қилдинг” дейишибди унга. Аҳмад:

- Рухсат берсангизлар, сабабини айтаман. Лекин сабаби исбот талаб қилади, далил бўлиши шарт” деса, қозининг жаҳли чиқиб:

- Қанақа далил, қанақа исбот? Сен фитна чиқардинг. Мусулмон аҳоли кайфиятига путур етказдинг. Қатлинг вожибдир” дебди. Лекин бошқа томондан қозининг қизиқиши ортиб:

- Нимага бундай қилдинг, деб сўрабди.

- Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, деган жавоб берилгач, яна ғала-ғовур кўтарилибди. Бўлган воқеа Султон қулоғига етиб борибди. Чашма қурдирган Аҳмадни саройга келтиришибди. Султоннинг жаҳли чиқибди, бошқа томонидан қизиқиши устунлик қилибди.

- Гапир, нима демоқчисан? Бу нимаси бўлдики, сен ҳам чашма қурдирасан, ҳам ҳар бандага ҳалол, мусулмонга ҳаром деб ëздирасан?

- Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, дебди бошини эгиб турган Аҳмад.

- Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмасачи?

- Агар ундай бўлса, бошим сизнинг ҳукмингиз қўл остида.

- Хўш...

“Султоним, ҳар қандай бир синагогдан (яҳудийлар ибодатхонаси) дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин. Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг”.

Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб “Нима бўлаяпти? Нима бу зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз...” деб чиқишибди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келибди, мактуб устига мактуб. Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:

- Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, дебди. Раввин қўйиб юборилибди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.

“Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг”, дебди Аҳмад. Бир роҳибни худди шу тарзда туриб келишибди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, нима бу зулм дейишлар. Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилибди. Хурсандчилик, Султонга ташаккурнома ва совғалар.

Султон “Бўлдими, тугадими” дебди Аҳмадга.

- Султоним, яна битта иш қолди. Кейин ҳукм чиқарсангиз бўлади.

- Хўш, нима истайсан яна?

- Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб қўйинг”.

Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишибди. Оллоҳнинг бир бандаси чиқиб “Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?” деганга ўхшаш гап айтмабди, ҳеч ким имомни сўраб суриштирмабди. Орадан бир ҳафта ўтибди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмабди. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетибди.

- Биз уни одам деб ўйлаб, имом деб юрган эканмиз.

- Ким билсин қандай гуноҳ қилди экан бу имом.

- Э воҳ, шунча пайт билмасдан орқасида намоз қилиб юрган эканмиз.

Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам, қози ҳам хабардор. Султон Аҳмаддан сўрабди:

- Хўш, нима қиламиз энди?

- Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.

“Тўғри айтасан” дебди султон. Имом қўйиб юборилибди. Аҳмад Султонга қараб дебди:

- Эй Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол қилинадими?

Султон аччиқ табассум қилиб:

- Буларга ҳаттоки, ҳаво ҳаром, ҳаво, дебди.

@bir_chimdim_kulgi
18.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-04-25 06:01:35
Тўрт хил эркакни аёллар ҳеч ҳам ёқтирмайди:
1. Бахил эркакни.
2. Ҳар қандай аёлни ёқтираверадиган эркакни.
3. Ўзида бир қанча камчилиги бўла туриб, мукаммал аёл қидирган эркакни.
4. Аёлнинг ҳис-туйғуларини ҳисобга олмай, арзимас нарсаларга ҳам койийверадиган эркакни.

@bir_chimdim_kulgi
15.0K views03:01
Ochish/sharhlash