2022-03-17 14:45:02
Германиядаги Брауншвейг техника университети нейробиологи Мартин Корте ва унинг жамоаси бир неча грипп вируси штамларининг сичқонлар организмига таъсирини ўрганиш вақтида уларнинг мия ҳужайраларини, хусусан хотира билан боғлиқ ҳужайраларни зарарлаши ва бунинг оқибатида хотира пасайишини аниқладилар. Бу ҳақида Journal of Neuroscience онлине илмий нашри хабар берди.
Тадқиқотчилар ушбу янги тадқиқотда грип вирусининг уч типини, хусусан чўчқа грипи номи билан машҳур – H1N1; хавфли, лекин одамда нисбатан кам учрайдиган – H7N7 ва 2017-2018 йилларда одамлар энг кўп оғриган грипп вируси – H3N2 штамларини сичқонлар нафас йўллари орқали юқтириб, уларнинг хотира билан боғлиқ муаммолар 30, 60 ва 120 кундан кейин қандай кечишини текшириб кўрганлар.
Орадан бир ой ўтиб сичқонлар касалликнинг дастлабки аломатларидан қутулиб қайта вазн тўплаганлар. Лекин H3N2 ва H7N7 грипп вируслари юқтирилган сичқонлар сунъий сув ҳавзаси ичига қурилган ўзларининг яширин жойларини топишга қийналишган. H1N1 ни юқтирган сичқонлар эса бу ишни одатдагидек муаммосиз тарзда бажаришган.
Тадқиқотчилар микроскоп остида сичқонларнинг мия тўқимасини ўрганишди ва хотирадаги муаммолар нерв ҳужайраларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ эканлигини аниқладилар. Хусусан бир ойдан кейин H3N2 ва H7N7 билан зарарланган сичқонлар миясининг хотира билан боғлиқ гиппокамп қисми ҳужайраларида калта ўсимталар (дентрит) одатдагидан анча кам эканлигини аниқланди. Ушбу нерв ҳужайраларининг электрик импульс ўтказиш қобилиятини текшириш тажрибаларида уларнинг ўзаро сигнал узатишида ҳам муаммолар юзага келганлиги маълум бўлди.
H7N7 бевосита мия ҳужайраларига зарар этказиши мумкин. Аммо H1N1 ва H3N2 одатда миянинг ичига кирмайди (Корте ва унинг ҳамкасблари ўзларининг тажрибаларида буни тасдиқладилар). Тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, баъзи грипп вируси миянинг бехосдан зарарланишига олиб келиши мумкин, эҳтимол улар қондаги яллиғланган ҳужайралар орқали мия ичига киради. Агар бу йўл тасдиқланса, у ҳолда кўплаб инфекциялар мияга шу каби таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.
Бизнинг каналимиз!
https://t.me/+N4GIA4B3wME4ZTgy
11 viewsedited 11:45