Get Mystery Box with random crypto!

Пул муҳим эмас. Жуда кўпчилик компанияда яхши ходимларни ишг | Bektosh Khatamov

Пул муҳим эмас.

Жуда кўпчилик компанияда яхши ходимларни ишга жалб қилиш учун ойлик маошни катта қилиб қўйиш керак, ойликни зўр бериш керак деб ўйлайди, лекин ишонтириб айта оламанки, ойлик энг асосий омил эмас, жуда кўп бўлган, ходим ўзи ишлаб турган жойи кўп ойлик берса ҳам биз камроқ ойлик берсак ҳам бизнинг компанияга келиб қўшилган.

Одатда бундай ходимлар каттароқ ойликдан кичикроқ ойликка нега ўтди, жинними дейишади? Лекин бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Ходимлар бошқарувида ходимларнинг кайфияти жуда муҳим рол ўйнайди, ходим ўзига ишонган, кайфияти аъло бўлиб ишга келса, у одамларга бошқача кайфият улашади, ундан бошқача ғоялар чиқишни бошлайди.

Болалик давримизни бир эсланг, биз кўчада то кун ботгунча футбол ўйнар эдик, оёқларимиз шилиниб, йиқилиб ҳар хил ўйинлар ўйнар эдик. Албатта бу ўйинлар учун бизга ҳеч ким пул бермас эди, лекин биз бахтиёр эдик.

Ўша болаликка қайтишни кўпчилигимиз хоҳлаб қоламиз, чунки ўзимизни ўша даврда бахтли ҳис қилганмиз. Катта бўлгач эса бизни мажбуриятлар ўраб олди, бахтли болаликдаги мажбуриятсиз иш қилиш бизни тарк этади.

Яхши компаниялар ўша бахтли болаликни ходимларига эслатиб туради. Бунинг учун жамоани бирлаштирувчи турли тимбилдинг тадбирларини уюштиради, худди ўша болаликдаги ўйинлар ўйнашади, ўзлари рақиб жамоага қарши бир ғоялар ўйлаб топишади.

Тадбиркор сифатида бунақа тадбирларни тез-тез уюштириб туришни маслаҳат бераман, чунки инсонларга пулдан ҳам кўра ўзларини бахтли, хавфсиз ҳис қилишлари муҳимроқ. Сиз ишлайдиган жамоада бахт борми?

@profiuniversity жамоасининг бугунги тимбилдинг тадбирини мана бу видеода томоша қилишингиз мумкин.

@bektoshkhatamov