Get Mystery Box with random crypto!

Қийматли ва бебаҳо. Қиймат деганда биз маълум бир нарсага на | Bektosh Khatamov

Қийматли ва бебаҳо.

Қиймат деганда биз маълум бир нарсага нарх белгилаймиз, жуда кўпчилигимиз муносабатларимизда қиймат белгилаймиз, масалан, сиз ким биландир дўстлашдингиз, нега у билан дўстлашдингиз, фалон, фалон, пистон, пистон нарсаларни қилиб беради, уни фалон, фалон нарсаси бор, шунинг учун мен у билан дўстлашдим.

Бу ҳолатда сиз дўстингизга маълум бир қиймат бериб қўйдингиз, яъни у сиз учун қийматли дўстга айланди, яъни бу дўстнинг каттами ёки кичикми нархи бор. Шунинг ўзи қийматли муносабатга айланади.

Худди шу ҳолат эр-хотин муносабатларида ҳам содир, масалан, хотин эр учун нималардир қилдим, у мен учун ҳеч нарса қилмади, яъни сендан угина, мендан угина дейдиган муносабат ўрнатса, демак бу муносабатларда ҳам ўзига хос қиймат бўлади, яъни нарх белгиланади.

Қачон муносабатлар бебаҳо бўлади? Қачонки сиз муносабат қилмоқчи бўлган одамингиз учун сабабсиз қандайдир ишлар бажарсангиз, масалан, дўстингиз билан учрашмоқчисиз, аслида учрашишга ҳеч қандай сабаб йўқ, шунчаки унинг дийдорини соғингансиз, бўлди шунинг ўзи етарли.

Демак айнан шундай муносабатлар бебаҳо муносабатлар ҳисобланади, бебаҳо муносабатларни асраб авайланг, зеро уларнинг нархи йўқ, пулга сотиб ололмайсиз.

P.S. Дўстим Бахтиёрнинг фикрлари асосида телеграм саҳифаларида муҳрланди.

@bektoshkhatamov