Get Mystery Box with random crypto!

Тизимлашмаган бизнес сизни ўлдиради ёки сиз бизнесни ўлдирасиз | Bektosh Khatamov

Тизимлашмаган бизнес сизни ўлдиради ёки сиз бизнесни ўлдирасиз.

Бизнесни катталаштириш жуда мураккаб жараён ҳисобланади, бу худдики, болани вояга етказишга ўхшайди, агар озгина ортиқча ҳаракат, шошмашошарлик қилинса бизнесни ўлдириб қўйиш ҳеч гап эмас.

Бизнесни очгандан бошлабоқ уни тизимлаштириш устида бош қотириш керак, тизимлашмаган бизнесни йириклаштиришга ҳаракат қилиш худдики ҳали энди тили чиқаётган болага бешта тилда гапиришни талаб қилиш билан бир хил.

Тизимлашни эса доимо HR (Human Resources) бўлимидан бошлаган яхшироқ, ҳозир бизнесни тизимлаштириш ва йириклаштириш бўйича бир қатор китобларни ўқиб чиқяпман, деярли барча тизимларнинг асоси олдин инсонларни тизимлаштиришдан бошланган.

Дэвид Жэнснинг ажойиб гапи бор: тизимлашмаган бизнес ё сизни ўлдиради, ё сиз бизнесни ўлдирасиз. Бизнесни тизимлаштирмаслик худдики сиз ютқизишингиз аниқ бўлган дуэлга кирганга ўхшайди.

@bektoshkhatamov