Get Mystery Box with random crypto!

Сабр Ҳаракат Бахт сабр қилганларга келади дейишади. Мен б | Bektosh Khatamov

Сабр
Ҳаракат


Бахт сабр қилганларга келади дейишади. Мен бу гапга умуман қўшилмайман, инсон бир умр сабр қилиб кутиш залида қолиб кетиши ҳеч гап эмас, сабр қилайлик яхши бўлиб кетади, сабр қилайлик зўр бўлиб кетади деб инсонлар ўзларини ўзлари алдашади, ҳеч нарса яхши бўлиб кетмайди, сиз умрни ўтказиб юборганингизни сезмай ҳам қоласиз холос.

Шунинг учун қуруқ сабр билан ҳеч нарса битмайди, олдин қаттиқ ҳаракат қилиш керак, инсон ўз бахтини ўзи қуришга ягона масъул шахс, ўзингиздан бошқа ҳеч ким сиз учун бахт кошонасини қуриб бермайди.

@bektoshkhatamov