Get Mystery Box with random crypto!

Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни!

Telegram kanalining logotibi bekobodhayoti — Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни! Б
Telegram kanalining logotibi bekobodhayoti — Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни!
Kanal manzili: @bekobodhayoti
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.72K
Kanalning ta’rifi

Бекобод шаҳар,бекобод туман ва вилоят бўйича янгиликлар,тадбирлар,эълонлар, рекламaлар ва бошқа қизқарли маълумотлар.
Мурожаат учун:👉 @bekobodhayotiiadmini
Муҳокама гуруҳи: 👇 https://t.me/bekobodhayotimuhokama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-23 16:01:14


Бир диний уламо бир жойдан статистик иқтибос келтирди: унда айтилиши бўйича Ҳажга, Умрага борганларнинг 85 фоизи аввал икки, уч, тўрт марта борганлар экан, фақат 15 фоизи янги борганлар экан, бу нимани англатади?

Дарҳақиқат, домлалар ҳам яхши билишади ва маърузаларида кўп таъкидлашади ҳам, яъни, агар ўша ёққа сарфланаётган пулларни одамлар ўз маҳалласини обод қилишга сарфлашса Ўзбекистон гуллаб яшнаб кетар балки.

Лекин бу ерда бошқа гап борга ўхшайди: обрў, мартаба!
Бўйнидан фарз соқит бўлгандан кейин, ўз юртига хам қайишиш керакда, одам дегани!

@bekobodhayoti
6.0K viewsedited  13:01
Ochish/sharhlash
2023-04-23 14:56:22
Kid's Planet

     Xususiy Maktabgacha ta'lim
          Muassasiga

Qabul boshlandi

1.5 yoshdan 7 yoshgacha  bo'lgan bolalarni

Maktabga sifatli ta'lim olishi uchun Yangi Zamonaviy
Muassasada kutib qolamiz

Logoped

Rus tili

Ingliz tili

Xоreografiya

Massaj+ LFK mashgulotlari

Maria Montessori metodikasi + o'yinlari Mavjud

4- Mahal
Vitaminga boy taomlar mevalar
Malakali pedagoglar Rus tilida mashgulotlar olib boriladi.

Keng yorug' xonalar
Bolajonlar
kunlarini qiziqarli maroqli o'tishi uchun sharoitlar yaratiladi

Ma'nzil - 11 - daha

Yangi bolalar o'yingohi
 
Murojaat uchun: 99 107 69 39
                            

@bekobodhayoti
5.8K views11:56
Ochish/sharhlash
2023-04-23 08:45:26
Шаҳримизда Логопед Дефектолог ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилади

Болалар ўсмирлар ва катталар учун қуйидаги хизматлар мавжуд;

Логопед маслахати
Лого массаж
Алалия, дислолия
Дизартрия, ринолалия.
Дудуқланиш
ЗРР,ЗПР, ЗПРР

Кабул кунлари: Якшанба, Душанба, Сешанба.

Манзил: Бекабод шаҳар, 15- даха.

+998998708010

@bekobodhayoti
341 views05:45
Ochish/sharhlash
2023-04-23 08:25:22
Сайёрамизда 2023 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Олимларнинг айтишича, бундай ҳодиса икки йилдан саккиз йилга қадар кузатилиши мумкин.

Канал
@bekobodhayoti
959 views05:25
Ochish/sharhlash
2023-04-23 07:10:19
Энди тоза филтирланган ичимлик сувини "Eko Life" дан  харид қилинг!

Сифатли ва ишончли.

Бекобод шаҳар бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд!

Мурожаат учун; 
+998908282500,
+998908282600

@bekobodhayoti
2.1K views04:10
Ochish/sharhlash
2023-04-23 06:34:56 #таълим



Нодавлат ва хорижий олийгоҳлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш

Ушбу файлда ўқишни кўчирмоқчи бўлганлар учун турдош ва нотурдош йўналишлар рўйхати бор. Бир гуруҳда бўлса турдош ҳар хил гуруҳларда бўлса нотурдош бўлади.

Нодавлат олийгоҳлардан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни икки хил усулда кўчириш мумкин:

1) Имтиҳон асосида – мос ва турдош таълим йўналишларига ўқишни кўчира оласиз;
2) Имтиҳонсиз – нотурдош таълим йўналишларига оширилган контракт асосида ўқишни кўчиришингиз мумкин.

@bekobodhayoti
2.7K viewsedited  03:34
Ochish/sharhlash
2023-04-23 06:34:26

ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР:

- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.

- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.

- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.

- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.

- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.

- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.

- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.

- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.

- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.

@bekobodhayoti
2.6K viewsedited  03:34
Ochish/sharhlash
2023-04-22 21:53:02
4.5K views18:53
Ochish/sharhlash
2023-04-22 19:09:14 #мутолаа



Покистонда бўлган воқеа

Ушбу воқеа Покистонда юз берган эди. Табиб, машҳур жарроҳ доктор Эшон ўзларининг тиббиёт соҳасидаги узоқ йиллик меҳнатларини тақдирлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференцияда қатнашиш учун аэропортга шошаётган эдилар. Кутилмаганда парвоз бошланганига ярим соат ўтгач яшин сабабли сaмoлётга жиддий шикаст етгани, натижада мажбурий равишда яқин атрофдаги аэропортга қўндирилаётгани эълон қилинди.

Доктор Эшон сaмoлёт ходимларига қараб: «Мен халқаро тоифадаги шифокорман, мендаги ҳар бир дақиқа одамларнинг жонлари баҳосига тенг туради. Сизлар бўлса менинг шу ерда сaмoлёт тузалишини кутиб ўн олти соат қолиб кетишимни истаяпсизларми?», – деб хитоб қилди.

Ходимлардан бири: «Эй доктор, шошаётган бўлсангиз ижарага машина олишингиз мумкин, ана шунда сафарингиз уч соатдан ошмайди», – деди. Доктор Эшон бу гапга рози бўлди ва такси чақиртирди.

Йўлда боришар экан, кутилмаганда об-ҳаво ўзгариб, қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Бунинг оқибатида йўлни кўриш қийин бўлиб қолди. Шу ҳолда икки соат юришгач, йўлдан адашганларини билишди ва чарчоқни ҳис қилишди.

Доктор Эшон ўша атрофда бир кичик уйни кўриб қолди ва машина эшик олдида тўхтади. Эшикни тақиллатгач ичкаридан кекса аёлнинг: «Ким бўлсангиз ҳам кираверинг, эшик очиқ», – деган овозини эшитди. Доктор ичкарига кирди ва кекса онахондан телефондан фойдаланиб олишни сўради. Кампир кулиб: «Қанақа телефон, эй болажоним, қаерга келиб қолганингизни билмаяпсизми? Бу ерда электр ҳам, телефон ҳам йўқ. Лекин, марҳамат, дам олинг, бир пиёла иссиқ чой ичинг! Ана у ерда таом бор, чарчагансиз, куч-қувват йиғиб олиш учун таом истеъмол қилинг», – деди. Доктор Эшон онахонга ташаккур айтиб, таомдан тановул қила бошлади. Бу пайт кекса аёл намоз ўқиб, дуо қилади. Доктор бирдан онахоннинг ёнидаги беланчак устида қимирламай ухлаётган кичик болага кўзи тушиб қолди. Онахон ора-орада беланчакни тебратиб қўярди. Шундай қилиб аёл узоқ вақт намоз ва дуо ила машғул бўлди. У ибодатини якунлагач доктор унга савол билан юзланди:

– Аллоҳга қасамки, саховатингиз, гўзал ахлоқингиз билан мени хижолатга солиб қўйдингиз. Шоядки, Аллоҳ дуоларингизни ижоб қилса.

– Болажоним, сен йўловчисан, сенга Аллоҳдан қўрқишни тавсия қиламан, дуоларимга келсак, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини ижобат қилди. Фақатгина битта дуойим қолди.

Доктор Эшон қизиқиб:

– Нима экан ўша дуо?, – деб сўради.

Онахон:

– Сиз кўриб турган бу болакай менинг набирам, ота-онасидан етим қолган, бўғимларига касаллик етди, биздаги барча табиблар уни давошлашдан ожиз бўлиб қолдилар. Менга уни даволай оладиган бир катта жарроҳ борлиги, унинг исми доктор Эшон экани ҳақида хабар беришди. Лекин у жарроҳ бу ердан узоқда яшайди. Менинг эса набирамни у ерга олиб боришга қувватим етмайди. Бечора болагинамга бир корҳол бўлишидан қўрқаман. Шунинг учун Аллоҳ таолога ишимни осонлаштиришини сўраб дуо қилдим, – деди.

Доктор Эшон йиғлаб, шундай деди:

Аллоҳга қасамки, сизнинг дуоларингиз сaмoлётларни тўхтатди, яшинларни ҳаракатга келтирди, ёмғир ёғдирди. Демак, буларнинг барчаси мен сизнинг олдингизга келишим учун юз берибди-да!

Агар банда Аллоҳ таолога бутун борлиғи билан боғланса, ёрдамни фақат Ундан сўраса, Аллоҳ таоло у бандасига, албатта, мақсадига эришиши учун сабабларни осон қилиб қўяди.

Араб тилидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муҳаррир: Абдулазиз Раҳим

Islom.uz

@bekobodhayoti
7.9K viewsedited  16:09
Ochish/sharhlash
2023-04-22 19:08:52 #бу_қизиқ



Дунёнинг энг бадавлат кишиларида пул, бойлик ва муваффақият ҳақида фикрлар:

"Мен ҳеч қачон шунчаки компания яратишга ҳаракат қилмаганман. Кўпчилик даромадлар ва шу каби киримлар  мени қизиқтирмайди, деб хато тушунишади. Аслида мен учун "шунчаки компания бўлмаслик" ҳақиқатда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, дунёни ўзгартирувчи нимадир яратишни англатади".

Марк Цукерберг, Facebook раҳбари.

"Кичик бизнес худди eBay каби каттароқ нарсага айланганида у занжирли реакцияни ишга туширади. Бунинг натижасида эса интеллектуал капитал, товарлар ва хизматлар яратувчи бошқа кичик компаниялар пайдо бўлади".

Мег Уитмен, Hewlett Packard Enterprise раҳбари.

"Мен сизларга қандай бойиб кетиш мумкинлигини айтаман. Эшикларни ёпинг. Бошқаларнинг зиқналиги тутганда қўрқинг ва бошқалар қўрқаётган пайтда зиқна бўлинг".

Уоррен Баффетт, Berkshire Hathaway бошқарув раиси ва раҳбари.

"Дунёда бизнинг бизнесимизга ўхшаган ишни йўлга қўйишга муваффақ бўлганлар жуда кам. Бир дақиқалик даромад олиш учун бундан воз кечишнинг менга умуман қизиғи йўқ".

Эван Шпигель, Snap Inc. раҳбари ўз бизнесини Facebook компаниясига сотишдан воз кечгани ҳақида.

"Мен учун пулларнинг ҳеч қачон биринчи ўринда бўлмаганлиги муваффақияти сиридир".

Опра Уинфри, медиамагнат.

"Одамларга қанча кўп пул берсангиз, шунча кўп сарфлашади. Сарфламаган тақдирда эса уларни инвестицияга киритишади. Инвестиция киритиш — ишчи ўринлар яратишнинг яна бир усули. Пуллар фонд ёки банкларга келиб тушади, улар эса пуллардан кредитлар беришда фойдаланишади, бу эса ҳамма учун фойдали".

Марк Блумберг, Bloomberg LP раҳбари.

"Агар пуллар биз учун ҳаётдаги асосий мақсад бўлганида эди, аллақачон компанияни сотиб, соҳилда тобланаётган бўлардик".

Ларри Пейж, Alphabet Inc. ҳаммуассиси ва раҳбари.

"Ўйлашимча, эҳтиёткорлик инновациялар ривожига туртки беради - худди бошқа чекловчи омиллар сингари. Ноодатий вазиятдан чиқишнинг бир неча усуллари мавжуд, улардан бири — буни бажаришнинг шахсий усулини кашф қилиш".

Жефф Безос, Amazon раҳбари

"Бахтни пулга сотиб олиб бўмаслиги ҳақидаги иборани кўп эшитганман. Бироқ қалбимнинг туб-тубида барибир оз бўлса-да, пулларнинг бахтли қила олишига ишонардим. Аслида эса, бундай бўлиб чиқмади".

Сергей Брин, Google ҳаммуассиси ва Alphabet Inc. президенти.

"Ҳозирги даврда истаган киши яхши пул ишлай олади. Бироқ барқарор даромад олиш, жамият олдидаги масъулиятни ҳис қилиш ва дунёни яхши томонга ўзгартириш қийинроқ".

Жек Ма, Alibaba Group директорлар кенгаши раиси

"Пуллар сизни ўзгартирмайди, улар сизнинг аслида ким эканингизни юзага чиқаради".

Сара Блейкли, Spanx асосчиси.

"Мен бироз зиқнароқман, нима бўлибди? Бирор нарсага пул сарфламоқчи бўлсам, ўзимга ўзим савол бераман — IKEA харидорларининг ҳам шундай қилишга имконлари бормикан... Мен доимо биринчи тоифа билан учишим мумкин, бироқ пулнинг кўплиги уни беҳуда сарфлашга сабаб бўла олмайди. Яхши етакчи бошқаларга ибрат бўлиши лозим. IKEA'нинг барча ходимлари учун ибрат бўлиш эса менинг бурчимдир".

Ингвар Кампрад, IKEA асосчиси

"Умуман олганда молиявий бозорлар ҳақида олдиндан бир нима деб бўлмайди... Ҳодисаларни олдиндан башорат қилиш ғоясининг ўзиёқ менинг бозор ҳақидаги тасаввурларимга тўғри келмайди".

Жорж Сорос, Soros Fund Management.

"Стратегияни ишлаб чиққунга қадар энг аввало бизнес иқтисодиётини тушуниш керак, деб ҳисоблайман. Агар сиз буни нотўғри тартибда бажарсангиз, муваффақиятсизликка учрашингиз мумкин".

Майкл Делл, Dell Inc. раҳбари.

"Мен ҳеч қачон бойиб кетишни орзу қилмаганман. Буни ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаганман. Мен фақат бир нарсани — ўз ҳаётимда нимагадир эришишни истардим".

Шелдон Адельсон, Las Vegas Sands Corporation раҳбари.

InsiderPro маълумотлари асосида

@bekobodhayoti
5.3K viewsedited  16:08
Ochish/sharhlash