Get Mystery Box with random crypto!

Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни!

Telegram kanalining logotibi bekobodhayoti — Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни! Б
Telegram kanalining logotibi bekobodhayoti — Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни!
Kanal manzili: @bekobodhayoti
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.17K
Kanalning ta’rifi

Бекобод шаҳар,бекобод туман ва вилоят бўйича янгиликлар,тадбирлар,эълонлар, рекламaлар ва бошқа қизқарли маълумотлар.
Мурожаат учун:👉 @bekobodhayotiiadmini
Муҳокама гуруҳи: 👇 https://t.me/bekobodhayotimuhokama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-04-18 10:35:48 ​​

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой вазирлиги томонидан Олмалиқ шаҳри И.Каримов МФЙ ҳудудида бунёд этилаётган 9 қаватли турар-жой биноси қурилишида қуйидаги қоидабузарликлар аниқланди:

•  ушбу турар-жой биносини қуришда ШНҚ 2.01.03-19  «Зилзилавий ҳудудларда қурилиш» меъёр талаблари бузилган ҳолда котлован тайёргарлиги тўғрисида геолог далолатномаси ва замин тупроқ қатлами зичлиги бўйича лаборатория хулосалари тўлиқ расмийлаштирилмаган;

•  объектнинг барча қаватларини кўтаришда ШНҚ 2.01.03-19  «Зилзилавий худудларда қурилиш» меъёр талаблари бузилган ҳолда монолит-бетон контрукцияларнинг мустаҳкамлиги бўйича лаборатория синовларининг хулосалари олинмаган;
•  объектда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган.

Хавфсизлик ленталари тортилмай опалубка монтаж ишлари бажарилган. Шунингдек, опалубка монтаж ишларида лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари кузатилган;

•  объект қурилишининг  лойиҳа ва қурилиш меъёрлари талабларига мувофиқ амалга оширилганлиги юзасидан ижро схемалар, ишлатилган қурилиш материалларининг сифатини тасдиқловчи паспорт ва сертификатлар, ёпиқ ишлар далолатномалари ШНҚ 3.01.01-03 талабларида белгиланган ижро ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган.

Бугунги кунда қурилиш монтаж ишлари вақтинча тўхтатилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қоидабузарликларни лойиҳа ва қурилиш меъёрлари талаблари асосида бартараф этилиши юзасидан техник назоратчи ҳамда пудратчи масъулларига тегишли кўрсатмалар берилган.

Пудрат ташкилоти раҳбари Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддасига асосан жаримага тортилган.

@bekobodhayoti
3.0K views07:35
Ochish/sharhlash
2023-04-18 10:31:28


Бугун 18 апрель – “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни" муносабати билан ҳамкасбларимни чин қалбимдан табриклайман! Фаолият олиб бораётган соҳамиз аҳоли кайфиятига тўғридан – тўғри таъсир қиладиган ўта масъулиятли соҳалардан бири. Юртдошларимизга сифатли коммунал хизмат кўрсатиб, улар розилигига эришиш мушкул ва ўз навбатида шарафли вазифадир. Аҳолимизнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, коммунал хизматларнинг сифати ва кўлами ҳам ошиб бормоқда.

Бугунги кундаги долзарб тизимли ислоҳотларни ҳамжиҳатлик билан амалга оширишда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, куч - ғайрат, қатъий шижоат ҳамда омадлар ҳамроҳ бўлсин. Сизларга тинчлик, хотиржамлик, оилавий бахт - саодат, хонадонингизга қут - барака тилайман!

Касб байрамимиз яна бир бор муборак бўлсин, азизлар!

Ҳурмат билан Бекобод ҳаёти телеграм канали админлари.

@bekobodhayoti
2.9K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:29:25
Энди тоза филтирланган ичимлик сувини "Eko Life" дан  харид қилинг!

Сифатли ва ишончли.

Бекобод шаҳар бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд!

Мурожаат учун; 
+998908282500,
+998908282600

@bekobodhayoti
3.5K views06:29
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:29:06

Ўзбекистонда сут йиғиш марказлари ташкил этилади

Бу Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Уларга камида 100 та аҳоли хонадони бириктирилиб, кооператив тизим йўлга қўйилади.

Паррандачидлик хўжаликларига озиқа ва айланма маблағлар учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 35 миллион доллар йўналтирилади. Мазкур кредитлар самарадорлигини «Паррандасаноат» уюшмаси кузатиб боради. Наслли жўжалар импортини қўллаб-қувватлаш учун субсиядия миқдори оширилади. Булар натижасида парранда гўшти етиштириш ҳажмини йилига 800 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

@bekobodhayoti
3.4K viewsedited  06:29
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:08:48

Зўравонликка учраган аёл-қизлар қаерга мурожаат қилиши керак – муҳим контактлар

Республикада зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатувчи 10 дан ортиқ ташкилотлар бор.

ИИВ Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш  ишонч рақами: 1259
Республика зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази: 1146
ИИВ ишонч телефони: 1102
ИИВ Хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси: +998-71-256-14-18

@Bekobodhayoti
3.5K views06:08
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:20:31
FOIZSIZ avtomobil ehtiyot qismlari va aksessuarlari

Prizma do'konlarida endi avtomobil mahsulotlarini ham 3 oy muddatga FOIZSIZ sotib olishingiz mumkin.

Eslatib o'tamiz, shartlar faqatgina 21-aprelgacha amal qiladi.

Rasmda keltirilgan narxlar har bir filial uchun farq qilishi mumkin.

Batafsil

+998555002222 | Telegram
www.prizma.uz | Do'konlarimiz
3.5K views05:20
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:08:21


Кредит тарихини ва скоринг балини қандай аниқлаш мумкин?

Жисмоний шахслар қуйидаги порталлардан электрон шаклда кредит тарихини олишлари мумкин:

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 16800 сўм);

my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 15120 сўм - 0.0504 БҲМ).

Хизматдан биринчи марта фойдаланиш бепул!

@bekobodhayoti
3.8K viewsedited  05:08
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:01:27 #ибрат

Инглиз тилини ўрганиш учун 10 та сабаб

1.
Babbel маълумотига кўра, ер юзида 7.5 миллиард инсон бўлса, шулардан 20% инсонлар инглиз тилини билишар экан. Ҳар 5 одамдан бир киши инглиз тилини билиши ёки тушуниши айни ҳақиқат деб қарасак, инглиз тилини билган одам дунёнинг қайси нуқтасига борса ҳам сўзлаша олар экан.

2. Инглиз тили илм-фан, техналогиялар, туризм ва дипломатик алоқалар тили ҳисобланади. Келинг хоҳлаган дастурлаш тилини олайлик, барчаси инглиз тилида ёзилган. Энг яхши китоблар, мақолалар инглиз тилида чоқ этилади. Дипломатик муносабатлар барчаси инглиз тилида юритилади.

3. Инглиз тили 53 давлат расмий тили ҳисобланади. Аҳоли зич давлатларнинг аксарияти инглиз тилида сўзлашади.

4. Дунё бўйлаб 400 миллиондан ортиқ инсонлар инглиз тилида сўзлашувчи оилаларда улғайишган, ва биринчи она тили сифатида айнаш шу тилдан фойдаланашиди.

5. Инглиз тили медиа тили ҳисобланади. Биринчи маълумот инглиз тилида оммага татбиқ қилинади. Инглиз тилини билган одам, биринчилардан бўлиб дунё янгиликларидан баҳраманд бўладилар.

6. Инглиз тили интернет тили. Кўпгина веб саҳифалар, платформалар, иловалар инглиз тилида ёзилган. Инглиз тилини билсангиз, кўпгина қизиқ форумлар, замон билан ҳамнафас баҳс-мунозараларда иштирок этишингиз мумкин.

7. Инглиз тили осон алифбодан ташкил топган. Бошқа тилларга солиштирганда ўрганиш осон. Ўрганиш учун манбалар кўплиги бўйича ҳам инглиз тили туради.

8. Инглиз тили қизиқ тил. Уни ўрганишни бошлаган одам ҳечқачон зерикмайди. Осон ўрганиш усуллари мавжуд. Барча маълумотлар инглиз тилида бўлгани учун, атроф-муҳит инглиз тилига бой. Шуни инобатга олсак, инглиз тилини ўрганишга саёҳат жуда осон кечади.

9. Энг яхши олийгоҳлар, ўқув курслари, онлайн курслар инглиз тилида. Сиз билган MIT, Harvard, Oxford университетлари программалари барчаси инглиз тилида. Дунёнинг энг нуфузли 1000 та университети инглиз тилида программалар таклиф қилишади. Касб мутахасислари инглиз тилини билишади. Дастурлаш тили мутахасистлари барчаси инглиз тилини билиши талаб қилинади.

10. Инглиз тилини билишингиз сизни бошқа давлатларга қўрқмасдан кўчиб ўтиб озроқ вақт яшаб, ўқиб, ишлашингизга замин яратади. Миграция учун йўл бу инглиз тили ҳисобланади. Америка, Австралия, Канада, Янги Зелландия ва Европанинг кўпгина давлатлари инглиз тилида ўқиш, ишлаш ва яшаш имконларини беради.

P.S.: Инглиз тилини ўрганишни кечиктирманг. Инглиз тили сизни ўз соҳангизда яхши мутахассис бўлишингизга имкон беради.

@Bekobodhayoti
3.9K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-04-18 07:00:48
Шаҳримизда  "TEXNO+MEBEL"да уйингизга керакли замонавий кўркам нарсаларни муддатли тўловга ҳарид қилинг

Марҳамат ташриф буюринг!

Мурожаатучун: +998900920092

Манзил: Бекобод шаҳар Ўзбекистон кўчаси.

@bekobodhayoti
4.4K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-04-18 04:40:12
"Мавжуд бахтингизга қаноат қилинг. Бахтсизлик бахтнинг зиёдасига қизиққанингиздан бошланади".

@bekobodhayoti
5.1K views01:40
Ochish/sharhlash