Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Инглиз тилини ўрганиш учун 10 та сабаб 1. Babbel маъ | Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни!

#ибрат

Инглиз тилини ўрганиш учун 10 та сабаб

1.
Babbel маълумотига кўра, ер юзида 7.5 миллиард инсон бўлса, шулардан 20% инсонлар инглиз тилини билишар экан. Ҳар 5 одамдан бир киши инглиз тилини билиши ёки тушуниши айни ҳақиқат деб қарасак, инглиз тилини билган одам дунёнинг қайси нуқтасига борса ҳам сўзлаша олар экан.

2. Инглиз тили илм-фан, техналогиялар, туризм ва дипломатик алоқалар тили ҳисобланади. Келинг хоҳлаган дастурлаш тилини олайлик, барчаси инглиз тилида ёзилган. Энг яхши китоблар, мақолалар инглиз тилида чоқ этилади. Дипломатик муносабатлар барчаси инглиз тилида юритилади.

3. Инглиз тили 53 давлат расмий тили ҳисобланади. Аҳоли зич давлатларнинг аксарияти инглиз тилида сўзлашади.

4. Дунё бўйлаб 400 миллиондан ортиқ инсонлар инглиз тилида сўзлашувчи оилаларда улғайишган, ва биринчи она тили сифатида айнаш шу тилдан фойдаланашиди.

5. Инглиз тили медиа тили ҳисобланади. Биринчи маълумот инглиз тилида оммага татбиқ қилинади. Инглиз тилини билган одам, биринчилардан бўлиб дунё янгиликларидан баҳраманд бўладилар.

6. Инглиз тили интернет тили. Кўпгина веб саҳифалар, платформалар, иловалар инглиз тилида ёзилган. Инглиз тилини билсангиз, кўпгина қизиқ форумлар, замон билан ҳамнафас баҳс-мунозараларда иштирок этишингиз мумкин.

7. Инглиз тили осон алифбодан ташкил топган. Бошқа тилларга солиштирганда ўрганиш осон. Ўрганиш учун манбалар кўплиги бўйича ҳам инглиз тили туради.

8. Инглиз тили қизиқ тил. Уни ўрганишни бошлаган одам ҳечқачон зерикмайди. Осон ўрганиш усуллари мавжуд. Барча маълумотлар инглиз тилида бўлгани учун, атроф-муҳит инглиз тилига бой. Шуни инобатга олсак, инглиз тилини ўрганишга саёҳат жуда осон кечади.

9. Энг яхши олийгоҳлар, ўқув курслари, онлайн курслар инглиз тилида. Сиз билган MIT, Harvard, Oxford университетлари программалари барчаси инглиз тилида. Дунёнинг энг нуфузли 1000 та университети инглиз тилида программалар таклиф қилишади. Касб мутахасислари инглиз тилини билишади. Дастурлаш тили мутахасистлари барчаси инглиз тилини билиши талаб қилинади.

10. Инглиз тилини билишингиз сизни бошқа давлатларга қўрқмасдан кўчиб ўтиб озроқ вақт яшаб, ўқиб, ишлашингизга замин яратади. Миграция учун йўл бу инглиз тили ҳисобланади. Америка, Австралия, Канада, Янги Зелландия ва Европанинг кўпгина давлатлари инглиз тилида ўқиш, ишлаш ва яшаш имконларини беради.

P.S.: Инглиз тилини ўрганишни кечиктирманг. Инглиз тили сизни ўз соҳангизда яхши мутахассис бўлишингизга имкон беради.

@Bekobodhayoti