Get Mystery Box with random crypto!

@BekalarUchun

Telegram kanalining logotibi bekalaruchun — @BekalarUchun B
Telegram kanalining logotibi bekalaruchun — @BekalarUchun
Kanal manzili: @bekalaruchun
Toifalar: Goʻzallik
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 52
Kanalning ta’rifi

📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 496

2021-08-02 06:27:01 тушунтиришни билмай бўғилди ,- ахир ... Қандай қилиб ўзим суймаган ошни ичишим мумкин. Мен ҳам ҳамма сингари дунёга бир бор келганман. Бир бор яшашим мумкин бўлган ҳаётда кўнглим танлаган қиз билан ҳаётимни боғлашга наҳотки ҳаққим бўлмаса ?

- Ўғлим ... "Ота рози - Худо рози" деган гап бор . Уларни норози қилиб бахтли бўлолмайсан. Даданг сенга ёмон бўлсин демаяптилар ...

- Тўғри, дадамлар менга ёмон бўлсин демаяптилар . Аммо бир марта бўлса ҳам Ҳилола ҳақида эшитишни истамадилар. Агар у билан танишиб , уйидагиларини суриштириб сўнгра "Йўқ , булар бизнинг тенгимиз эмас" десалар хафа бўлмас эдим. Қарорлари олдида бош эгардим. Улар бўлсалар фақат битта гапга ёпишиб олдилар. " Ҳозирги замонда фақат танишдан қуда бўлиш керак. Бугуннинг қизларига ишонч йўқ. Наслинг тоза бўлиши учун таниган , кўрган, кўз олдингда ўсган қизни келин қил" . Ойижон , ўша кўз олдимизда катта бўлган қизни қанақалигини ҳам юз фоиз биламиз деб айта оламизми ? Кафолат борми бунга ? Дадам нега буни тушунмайдилар ?!

- Улар оғайнилари ёнида оғизларига сўз олиб қўйганлар,- деди Мастура опа ўксик овозда,- *Қизингни келин қиламан" дея лафз қилиб қўйганлар. Энди бу ёғига катта бошларини кичик қилгилари йўқ ...

- Хўп , мен нима қилай шунга ? - бўшашганча алам билан шивирлади Сулаймон,- биласиз , шу чоққача дадамларнинг бир сўзларини икки қилганим йўқ. Энди ...

- Сулаймон... Ўғлим. Шу чоққача дадангларни сўзларини икки қилмай кам бўлганинг йўқ . Мана ҳозир ҳам буни ўзинг тан олиб ўтирибсан . Яна шуни яхши билиб турибсан- ки , ҳозир дадангларга Нафиса ёки Боирхўжа ака ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Яхшиси дадангларга бир оғиз сўз билан бўлса ҳам қаршилик қилма. Бундан кейинчалик бир умр афсус чекиб яшашинг мумкин. Яхшиси "Хўп, дада" дегин- у , Аллоҳдан ўзинг учун хайрлисини сўраб дуо қил. Аллоҳ ҳам дадангга қилган ҳурматингни мукофатламай қўймайди. Жон болам , менга ишон. Мени десанг , шундай қил.

Сулаймон ойисининг хомуш чеҳрасига қараб юраги эзилди. Бўлаётган ишларда муштипар мунисасининг заррача айби йўқлигини билиб ўзини ушлашга ҳаракат қилди .

"Бечора ойижонимда нима айб?! - ўйлади у , -ўзларининг дардлари камми ? Кунда ўнталаб дори ичадилар . Сал ортиқча уринсалар буйраклари безовта қилиб икки букланиб қолаяпти. Дадам ҳам ойижонимни оғири енгил бўлсин деб ..."

- Ойижон , - Сулаймон ўрнидан туриб столни айланиб ўтди ва ойисини елкасидан қучди ,- майли, сиз айтганча бўла қолсин. Учрашувга чиқди дегани бу ҳали тўй бўлди дегани эмас. Фақат , сиз хафа бўлмасангиз бўлди.
Сулаймон ойисининг юзидан "чўлп" этиб ўпти- ю , жилмайишга ҳаракат қилди :

- Қани , бир кулиб берсинлар-чи , дунёнинг энг, энг, энг соҳибжамол онаси ?!

Мастура опанинг синиқ чеҳрасига юз ифодаси каби синиқ табассум инди ...

* * *

Эртаси куни нонушта вақтида Сулаймон Мирсаид акани ҳайрон қолдириб "Бугун учрашув . Тайёргарлигингни кўр" деган сўзларига:

- Хўп бўлади , дада ,- деди .

Миррсаид аканинг ўғлидан бундай тез таслим бўлишни кутмаганлиги учун ўзини йўқотиб қўйди. У ўғлини учрашувга чиқишга кўнмайди деб ўйлаган , уни кўндириш учун бисотидаги анча аччиқ- тизиқ сўзларни тайёрлаб қўйган эди.

Мирсаид ака Сулаймоннинг ройиш бўлиб қолганлиги учун аввалига ажабланди, сўнгра бу ишда Мастура опанинг ҳиссаси борлигини билиб кўнглида ўзича аёлидан миннатдорчилик туйди...

Бироқ ...

Мирсаид аканинг қувончи узоққа чўзилмади. Тушга яқин...

#давоми_бор /3

Муаллиф: Хазонрезги


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
9.2K views , 03:27
Ochish/sharhlash
2021-08-02 06:26:32 Боирхўжа дўстини қучоқ очиб кутиб олди. Мастура опа анчадан буён Боирхўжа ака эри Мирсаиднинг "Насиб қилса қуда бўламиз" деган сўзларини рад қилмай, аксинча "Сенинг сўзинг ерда қолгунча шайтоннинг бўйни узилсин" дея жавоб қайтаришидан хабардор эди.
Мезбон аёл Салтанат ҳам совчилар учун дастурхонига борини тўкиб ташлади.
Унинг ҳаракатидан Мастура опа мезбонлар ўзларининг ташрифи эри тарафидан огоҳлантирилиб қўйилганлигини пайқади. Суюқ-қуюқ таомлар устида қилинган мулозаматлар хулосаси шу бўлди-ки , Боирхўжалар оиласи Мирсаидлар оиласи билан қуда бўлишдан фақатгина бахтиёр бўлишар эмиш.

Мастура опанинг кўзига шу топда эрига қўшилиб қизини узатишга биттада розилик берган хушрўйгина Салтанат жуда ҳунук бўлиб кўриниб кетди. Билинтирмайгина хўрсинди.

" Воой шўрииимм ... Энди Сулаймонимга нима дейман? - ўйлади у ,- тақдиринг бу ерда ҳал қилинаяпти , болам. Сен бўлса дадангни феъли юмшашини кутаяпсан. Эҳ болам- а... Дадангни бу туриши бўлса , феъли юмшаши қайдам- ов ... Қайдам ..."

Мастура опанинг хаёлларини Мирсаид аканинг салобатли овози бузди:

- Шу келишимиз ҳисобми ? Ёки расм- русумимизга кўра "Бир неча бор келинглар" десангиз келганимиз бўлсин.

- Нималар деяпсан , дўстим ?! - деди Боирхўжа ака эрка ва танти товушда ,- ўғлинг учун бир қизим экан- у , ўн қизим бўлса ҳам берган бўлардим, - у шундай деб ўтирган ўрнида янада ўрнашиброқ ўтириб олди,- айтишади- ку , хайрли ишни ортга суриш гуноҳ деб . Эртага шунақа вақтда бўлажак куёв боламизни ўзинглар билан бирга олиб келинглар . Шу ерда қизим Нафиса билан кўриштирамиз. Ўғлингга Нафиса маъқул келса бўлди. Иримига қизимга бирор узукми , зиракми беради ва шу билан қизимнинг боши боғлиқ. Қолган гапларни кейин гаплашаверамиз , а лаббай ?!

Мирсаид аканинг юзига табассум ёйилди .

- Бу гапинг ўғилбола гап бўлди , оғайни ,- у шундай деб қўлини фотиҳага жуфтлади ,- бўлмасам бизга руҳсат . Бориб тайёргарлик кўрайлик.

- Йўғей , қанақа жавоб , Мирсаид?! Тайёр ошни ташлаб-а ?!

- Боирхўжа , бунчалик эркалатаверма ?! Бунақада уйингга нақд "прописка"га ўтиб оламиз- а ? Ана ундан кейин кеткиза олмай ҳунобинг ошганини кўрасан,- Мирсаид унга ҳазил қила туриб жиддийлашди,- қуда бўлиб олайлик, ана ўшанда ёнбошлаб бииир отамлашамиз.

Боирхўжа бу сафар дўстига ён босди:

- Майли , оғайни . Сен нима десанг шу. Аллоҳ сен айтган кунларга тезроқ етишликни насиб қилсин ...

* * *

Қайтишда Мирсаид ака Мастура опага Сулаймонни эртанги учрашувдан огоҳлантиришни "яхшилаб" тайинлади- ю , аёлини дарвозалари ёнида қолдириб ўзи машинасини яна ортга бурди. Унинг чойхонада кутаётган улфатлари ош ланж бўлиб кетаётганлигини айтиб , қўнғироқларида уни тезроқ келишини сўраб беҳаловат қилиб юборишган эди.

- Ойижон, қаерда эдинглар ?! - сўради Сулаймон онасини ҳайрон бўлиб кутиб олар экан ,- ўқишдан яқинда келгандим, қарасам уйда йўқсизлар.

- Ўғлим , битта аччиқ чой дамлагин, мен ҳозир кийимларимни алиштириб чиқай...

Мастура опа уй кийимларини кийиб ошхонага кирганда Сулаймон ҳозиргина дамлаган чойни энди столга қўяётган эди.

- Музлаткичда манти бор эди. Ҳозир иситиб бераман. Бугун дадангларни чойхоналари бор экан. Улар ўша ерга кетдилар .

- Мантини ҳалироқ иситармиз , ойижон. Ҳозир қорним оч эмас эди. Ёки сиз ...

- Менинг ҳам иштаҳам йўқ . "Тўғрироғи бўғилди,- ўйлади Мастура опа стулга ўтирар экан ,- сен ҳам бундоқ кел . Ёнимга ўтир . Гаплашиб оладиган гап бор.

Сулаймон оҳиста онасининг қаршисига чўкди :

- Тинчликми , ойижон? Рангингиз бир ҳолатда ?! Кайфиятингиз ҳам паст кўринади.

Мастура опа чуқур хўрсинди.

- Ўғлим... Дадангларга бир гап тушунтириб бўлса экан . Ўз билганларидан сира қолай демайдилар. Шунга ...

- Ойижооон ...

Сулаймоннинг юраги "шуув" этиб кетди . Ойисининг оғзига сўзсиз тикилди ...

- Биз даданглар билан оғайнилари Боирхўжа аканинг уйларига совчиликка бордик. Қизлари Нафисага. Нафисани бир, икки кўрган эдинг- ку... Чиройли , одобли қиз бўлибди...

- Ойижооон , мен ,- Сулаймон ойисига кўнглидагини қандай
9.2K views , edited  03:26
Ochish/sharhlash
2021-08-02 06:26:00 #ЯНГИ_АСАР

МУАЛЛИФ: ХАЗОНРЕЗГИ

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

1- ҚИСМ

- Йўқ , мен отангизни норози қилиб сизга турмушга чиқмоқчи эмасман. Умуман олганда "Албатта сизнинг жуфти-ҳалолингиз бўламан " деб сўз ҳам берган эмасдим. Шундай экан ҳамма уй-уйига,- қизнинг ўпкаси тўлиб ерга қаради

- Ҳилола , ундай дема . Илтимос, озгина сабр қилгин. Ҳадемай совчиларимиз сеникига бориб қолишади. Ишон , ойижоним дадамни албатта кўндирадилар. Дадам аслида ёмон инсон эмаслар. Фақат бир оз қайсарликлари бор халос. Аммо кўнгиллари тоза,- Сулаймоннинг товуши бўғилди.

Ҳилола ёмғир томчилари биллурдек ялтиратган йўлакдан битта - битта қадам босиб кетар экан Сулаймонга қарамай сўлғин овозда йигитга эътироз билдирган бўлди :

- Сулаймон ака, қўйинг мени ҳам, ўзингизни ҳам , уйингиздагиларни ҳам қийнаманг. Ота - онангизни яхши тушунаман. Янаям тўғрироғи тушунишга ҳаракат қиляпман. Улар ҳам якка- ю ёлғиз ўғилларидан орзу - ҳавас кўриш ниятидалар. Умуман олганда буни ёмон жойи йўқ. Ҳаётнинг қонуни ҳам шу-ку аслида.

- Ҳалитдан таслим бўлмагин . Нима дадам бир оғиз "Фалончига уйланасан" десалар шу билан тўй бўлиб кетаверади дейсанми ? Турмуш қуриш шунчалик осон иш эканми ? Дадамлар ҳам кўнгилларидаги гапларини бир айтдилар қўйдилар-да. Бу дегани карнай-сурнай чалиниб тўй бошланди дегани эмас-ку.
Бу ерда сен ҳам битта гапга таслим бўлиб ўтирибсан.

- Майли , - базўр жилмайишга ҳаракат қилди Ҳилола , - бу ёғига кузатманг. Ўзим кетаман. Хайр, кўришгунча,- у шундай деб бир , икки қадам босди, сўнгра нимадир ёдига тушиб ортига ўгирилди, - мен бир-икки кун шаҳарда бўлмайман. Амакимнинг қизларини тўйи. Ўша ерга боришимиз керак. Биласиз амаким ишхоналари ўша ерда бўлганлиги учун оиласи билан Жиззахда яшайдилар. Тўй учун деканатдан ҳам руҳсат олдим.

- Эээ тўйимиз бор девдинг- а ?! Шунчалик тез вақти келиб қолдими ?! Майли яхши бориб кел,- Сулаймон шундай деб Ҳилолага хиёл пўписа қилгандек бўлди ,- аммо яхши қиз бўлиб юришни унутма, тушунарлими ?

Ҳилола индамади. Сулаймон буни "хўп" маъносида тушуниб гапида давом этди :

- Сен келгунча менам уйдагиларни кўндириб қўярман.

- Хайр , кўришгунча.

- Оббо намунча хайрлади- я бу қиз ? Майли яхши бориб кел.

Сулаймон Ҳилола билан базўр хайрлашди.

* * *

Сулаймон уйга қайтиб онасининг синиқ чеҳрасига қараб дадасини гапга кўнмаганини ҳис қилди. Юраги тўкилди. Нима қилса бўлади- я бу дадасини ? Лоақал Ҳилола ҳақида бир оғиз гап эшитишга кўнса қанийди?! Ўтган сафар Сулаймон бор журъатини тўплаб энди "Дада" деган ҳам эди- ки , дадаси Мирсаид ака столга гурсиллатиб мушт тушурди. Ўшанда мушт зарбидан оппоқ дастурхонга стол устидаги ёғлиқ шўрва чайқалиб тўкилган , бу дадасининг баттар жазавага туширган эди.

- Ҳозирча тирикман,- деганди ўшанда дадаси, - ўлганимдан кейин билган ҳолвангни е ! Менга кўчадан топиб келган жинқарчангни рўкач қилма. Яхши қиз бўлса ўз бошига кўчадан эр қидириб келармиди ?! Иккинчи бу мавзуни эшитишни истамайман. Тамом-вассалом !

Сулаймон "миқ" этиб индамади. Индай олмади. Билади-ки бунақа пайтда дадаасига гап қайтариш тутаётган гулханга керосин қуйиш билан баробар. Қолаверса , олган тарбияси бунга йўл қўймади.
Аммо ўша кундан буён ойисига ўтинчли боқади :

" Ойижооон..."

Мастура опа ўғлини умидлантирувчи бирор сўз айтмаган бўлса ҳам , аммо ҳаракат қилишдан толмаётган эди.

У пайт пойлаб эрининг кўнглини юмшатишга уринар ва ҳар доимгидек бу уринишлар тошга ёмғир ёққан каби бесамар кетаверар эди.

Бугун эса ... Бугун эса барчасига нуқта қўйиладиган кўринади.

- Мастура , бўл тез ! Кийин,- Мирсаид ака ишдан келиши билан аёлига гапни қисқа қилди .

Мастура опа бор журъатни тўплаб аранг :

- Қаерга , дадаси ?! - дея олди.

- Боирхўжаникига...

Мастура опа эрининг сўзидан бўшашиб кетди :

"Демак совчиликка ! "

Мастура опа зил қадамлар билан ётоқхонага кириб кетди . Кўп ўтмай одмигина кийиниб чиқди. Мирсаид ака Мастурага қисқа назар ташлади-ю , юзидан аёлининг кийиниши ёқинқирамаганлиги билиниб турган бўлса- да , эътироз билдирмади.
9.7K views , 03:26
Ochish/sharhlash
2021-08-02 06:25:05
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...

Ассалому алайкум
Муаллиф Хазонрезги қаламига мансуб
онлайн қисса: #КЎНГИЛ_ИФОРИ


Мароқли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
9.7K views , 03:25
Ochish/sharhlash
2021-08-02 06:21:10
Kiyimlar uchun baquvvat ishlangan kamod!

Baquvvat va chiroyli tortmali kamod

Xohlagan xonangizga mos tushuvchi ham uyingizning dizayniga tushuvchi qulay bo’lgan tortmali kamod
hammom va bolajonlar xonasi uchun ayniqsa juda kerakli anjom
o’lchamlari: bo’yi 96sm , Eni 38 sm va yoni 47 sm ideal o’cham
eng muhimi yuqori sifatli

Нархи 397 000

Ўзбекистон бўйлаб бепул йетказиб берамиз

Buyurtma berish
https://100k.uz/oqim/38865
9.8K views , 03:21
Ochish/sharhlash
2021-08-02 06:19:15
Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Душанба тонги муборак бўлсин, Азизлар...

Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Калимангиз чин дилдан айтинг
Расулуллоҳ бўлсин мададкор...
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...

Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз...
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!

Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

•┈•┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈•

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
11.6K views , edited  03:19
Ochish/sharhlash
2021-08-01 19:07:23
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!!!
Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади. Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради.

Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг.

Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз.

Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингизди.

Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди.

Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?

Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир.

Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор.

Якунига етган манзиллар аслида сиз учун бошланиши бўлиши мумкин!..



@BekalarUchun
13.7K views , edited  16:07
Ochish/sharhlash
2021-08-01 18:25:09
12.6K views , 15:25
Ochish/sharhlash
2021-07-28 22:18:46 Тўйдан кейин 2 ҳафта яшаган келин—куёв ажрашмоқчи бўлишибди.⠀
— Нима сабабдан ажрашмоқчисизлар? – сўрабди судья.⠀
— Сабаби оддий. Келин турмушга тайёр эмас экан, - дебди куёв.⠀
— Қанақасига тайёр эмас экан? – сўрабди яна судья.⠀
Куёв дебди:⠀
— Ҳаммомга кирсам, у ҳам орқамдан кириб .....

Охиригача укинг
657 views LiDER √, 19:18
Ochish/sharhlash
2021-07-28 19:58:38 КИЛМИШ КИДИРМИШ..

- Ало Одил яҳшимисан?
- Ҳа яҳшиман раҳмат Ботир, ўзинг яҳшимисан? Тинчликмиди ўртоқ?
- Тинчлик бўлса сени безовта қилармидим, уйингга икки кундан бери бегона эркак келяпти. Кимлигини таний олмадим.
Ўртоғининг бу гапларини эшитиб, муздек тер босиб кетди Одилнинг.
Бир муддат қотиб қолди.
- Ҳа раҳмат ўртоқ айтганинг учун деганча гўшакни қўйди. Дўстини хавотирини енгишга енгди-ю, ўзининг кўнгли бузилди. Хар хил хаёлларга борди.
Эртасига қўли ишга бормади. Ишини йиғиштириб, уйига жўнади. Қишлоғи жойлашган туман марказига етиб келиб, чойхонада ўтиргунча кеч тушишини пойлади. Кеч кирди. Кеча ойдин ҳам эмасди ҳамма ёқ қоп қоронғу. Ховлисига яқин келаркан, дарвозахонада турган машинани кўриб ичи узилди. Нафрати қўзиди Одилнинг. Ошхонага билинтирмай кириб пичоқ олди қўлига. Секин асталик билан, ётоқхона томон юради.
Ойна орқали ичкарига мўралади. Не кўз билан кўрсинки
6.3K views , 16:58
Ochish/sharhlash