Get Mystery Box with random crypto!

тушунтиришни билмай бўғилди ,- ахир ... Қандай қилиб ўзим суйм | @BekalarUchun

тушунтиришни билмай бўғилди ,- ахир ... Қандай қилиб ўзим суймаган ошни ичишим мумкин. Мен ҳам ҳамма сингари дунёга бир бор келганман. Бир бор яшашим мумкин бўлган ҳаётда кўнглим танлаган қиз билан ҳаётимни боғлашга наҳотки ҳаққим бўлмаса ?

- Ўғлим ... "Ота рози - Худо рози" деган гап бор . Уларни норози қилиб бахтли бўлолмайсан. Даданг сенга ёмон бўлсин демаяптилар ...

- Тўғри, дадамлар менга ёмон бўлсин демаяптилар . Аммо бир марта бўлса ҳам Ҳилола ҳақида эшитишни истамадилар. Агар у билан танишиб , уйидагиларини суриштириб сўнгра "Йўқ , булар бизнинг тенгимиз эмас" десалар хафа бўлмас эдим. Қарорлари олдида бош эгардим. Улар бўлсалар фақат битта гапга ёпишиб олдилар. " Ҳозирги замонда фақат танишдан қуда бўлиш керак. Бугуннинг қизларига ишонч йўқ. Наслинг тоза бўлиши учун таниган , кўрган, кўз олдингда ўсган қизни келин қил" . Ойижон , ўша кўз олдимизда катта бўлган қизни қанақалигини ҳам юз фоиз биламиз деб айта оламизми ? Кафолат борми бунга ? Дадам нега буни тушунмайдилар ?!

- Улар оғайнилари ёнида оғизларига сўз олиб қўйганлар,- деди Мастура опа ўксик овозда,- *Қизингни келин қиламан" дея лафз қилиб қўйганлар. Энди бу ёғига катта бошларини кичик қилгилари йўқ ...

- Хўп , мен нима қилай шунга ? - бўшашганча алам билан шивирлади Сулаймон,- биласиз , шу чоққача дадамларнинг бир сўзларини икки қилганим йўқ. Энди ...

- Сулаймон... Ўғлим. Шу чоққача дадангларни сўзларини икки қилмай кам бўлганинг йўқ . Мана ҳозир ҳам буни ўзинг тан олиб ўтирибсан . Яна шуни яхши билиб турибсан- ки , ҳозир дадангларга Нафиса ёки Боирхўжа ака ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Яхшиси дадангларга бир оғиз сўз билан бўлса ҳам қаршилик қилма. Бундан кейинчалик бир умр афсус чекиб яшашинг мумкин. Яхшиси "Хўп, дада" дегин- у , Аллоҳдан ўзинг учун хайрлисини сўраб дуо қил. Аллоҳ ҳам дадангга қилган ҳурматингни мукофатламай қўймайди. Жон болам , менга ишон. Мени десанг , шундай қил.

Сулаймон ойисининг хомуш чеҳрасига қараб юраги эзилди. Бўлаётган ишларда муштипар мунисасининг заррача айби йўқлигини билиб ўзини ушлашга ҳаракат қилди .

"Бечора ойижонимда нима айб?! - ўйлади у , -ўзларининг дардлари камми ? Кунда ўнталаб дори ичадилар . Сал ортиқча уринсалар буйраклари безовта қилиб икки букланиб қолаяпти. Дадам ҳам ойижонимни оғири енгил бўлсин деб ..."

- Ойижон , - Сулаймон ўрнидан туриб столни айланиб ўтди ва ойисини елкасидан қучди ,- майли, сиз айтганча бўла қолсин. Учрашувга чиқди дегани бу ҳали тўй бўлди дегани эмас. Фақат , сиз хафа бўлмасангиз бўлди.
Сулаймон ойисининг юзидан "чўлп" этиб ўпти- ю , жилмайишга ҳаракат қилди :

- Қани , бир кулиб берсинлар-чи , дунёнинг энг, энг, энг соҳибжамол онаси ?!

Мастура опанинг синиқ чеҳрасига юз ифодаси каби синиқ табассум инди ...

* * *

Эртаси куни нонушта вақтида Сулаймон Мирсаид акани ҳайрон қолдириб "Бугун учрашув . Тайёргарлигингни кўр" деган сўзларига:

- Хўп бўлади , дада ,- деди .

Миррсаид аканинг ўғлидан бундай тез таслим бўлишни кутмаганлиги учун ўзини йўқотиб қўйди. У ўғлини учрашувга чиқишга кўнмайди деб ўйлаган , уни кўндириш учун бисотидаги анча аччиқ- тизиқ сўзларни тайёрлаб қўйган эди.

Мирсаид ака Сулаймоннинг ройиш бўлиб қолганлиги учун аввалига ажабланди, сўнгра бу ишда Мастура опанинг ҳиссаси борлигини билиб кўнглида ўзича аёлидан миннатдорчилик туйди...

Бироқ ...

Мирсаид аканинг қувончи узоққа чўзилмади. Тушга яқин...

#давоми_бор /3

Муаллиф: Хазонрезги


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g