Get Mystery Box with random crypto!

@BekalarUchun

Telegram kanalining logotibi bekalaruchun — @BekalarUchun B
Telegram kanalining logotibi bekalaruchun — @BekalarUchun
Kanal manzili: @bekalaruchun
Toifalar: Goʻzallik
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 52
Kanalning ta’rifi

📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 15

2023-04-27 06:57:16
Бир кишининг тўққизта қизи бор эди. Хотини ўнинчисига ҳомиладор бўлганида уни туғруқхонага олиб борди. Йўлда эр хотинига: «Агар бу сафар ҳам қиз бўлса, сен билан орамиз очиқ, ажрашамиз», деди.
Эртасига хотинингиз ўғил туғди деб хабар беришди. Аммо афсуски, уни кўргач, юзи қорайиб, ғазабини зўрға ичига ютди, чунки бола ...

ДАВОМИ ЖУДА ТАЪСИРЛИ
3.4K viewsMuyassar, 03:57
Ochish/sharhlash
2023-04-27 06:57:16
Қизлажонла қорнингиз туфайли ўзиз хоҳлагандек кийина олмаяпсизми?

Бел, биқин ва сондаги ортиқча ёгдан қутилгиз келяптими?
Туғруқдан кейин қоматингизни тиклашни истайсизми?

Демак сиз тўғри йўлдасиз!

Aфсонавий ФAЙA корсетлари ва лосиналари билан ҳаммасининг иложи бор

Ҳозироқ каналга ўтинг ва корсет ҳамда лосиналар скидкасига улгуринг!

https://t.me/+KQFb7tdU9585ZTdi
https://t.me/+KQFb7tdU9585ZTdi
3.7K viewsMuyassar, 03:57
Ochish/sharhlash
2023-04-27 05:20:51
Ассаламу алайкум
   вараҳматуллоҳ

Эй Роббимиз
Сени унуттирадиган бойликдан,
Сени унуттирадиган фақирликдан,
Сени унуттирадигар бахтдан,
Сени унуттирадиган тахтдан
Сени унуттирадиган тинчликдан,
Сени унуттирадиган офиятдан,
Сени унуттирадиган мусибатдан бизга паноҳ беришингни сўрайман. Зеро Аллоҳни унутувчи кимса хор бўлгай.

         ХАЙРЛИ КУН!


Кунингиз Аллоҳни зикрисиз ўтишига йўл қўйманг.

Субҳаналлоҳи Валҳамддулиллаҳи.

Ва лаа илаҳа Иллаллоҳу Валлоҳу Акбар

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
5.3K views ꯭࿆҈҉꯭ཽ𝓐𝓭𝓶𝓲𝓷𝓴𝓪, edited  02:20
Ochish/sharhlash
2023-04-27 04:58:58
.. Бизни Аста-секин Ўлдирадиган 10 Та Маҳсулот. Омон Қолиш Учун Нимадан Воз Кечиш Керак?

Соғлигингизга беьетибор Бўлманг


Батафсил билиш
3.9K viewsHelp... LEADERUZ1, 01:58
Ochish/sharhlash
2023-04-24 19:36:20
Эрли аёлга кўнгил қўйиш ...

Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?


Жавобни БИЛИШ
1.0K views LiDER √, 16:36
Ochish/sharhlash
2023-04-24 19:16:57
Қалбимиз гўёки бир уй. Эшигини яхши ҳам, ёмон ҳам, дўст ҳам, душман ҳам тақиллатаверади. Сиз эшикни очмагунча, яхшилик ёки ёмонлик келганини кўролмайсиз! Қалб эшикларини очишдан қўрқманг. Фақат эзгу нарсаларни ўйланг, ана шунда фақат яхшиликлар сизга рўбарў келади.

ХАЙРЛИ ТУН ДИЛГА ЯКИН ДИНДОШИМ!

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
2.9K views , edited  16:16
Ochish/sharhlash
2023-04-24 19:16:43
Oshxonadagi eski kir va yog'lardan charchadingizmi?

Bir do'stim kimyo laboratoriyasida ishlaydi. U bir kuni menga juda samarli tozalash vositasini tayyorlash usuli haqida gapirib berdi. Eng qizig‘i har qanday uy bekasi buni atigi 2 daqiqada tayyorlay oladi!

Buning uchun bizga quyidagi 3 ta narsa kerak bo‘ladi
2.6K views , 16:16
Ochish/sharhlash
2023-04-24 07:50:51 - Мани зоғора кулча егим келяпти.
- Қурут...
Болаларининг юзида анчадан буён бундай шодликни кўрмаган Холида хурсанд, тўрвадаги кўкнинг салмоғидан кайфи чоғ, бир қоп ваъдалар бериб, бозорга отланди. “Олиб сотарга бермайман. Тушгача қолиб кетсам ҳам ўзим сотаман. Болаларимнинг айтганини олиб, қолганига ун, ёғ деганларидек... Ҳали ҳеч ким менчалик териб олиб келмагандир. Ўзингга шукур Аллоҳим, кўкламингга ҳам ўлдирмай етказдинг. Энди ҳар куни кўкат териб бўлса ҳам болаларимни боқаман... Бироқ, бозорга етиб келгач, кўзларига ишонмади. Қараса, расталарда кўкдан бошқа ҳеч нарса йўқ, хатто Райим сартарошнинг будкасидан ҳам кўкариб турган тоғ кўриниб турарди. Ерга тўшалган тўрва, қоплар ҳам кўк, гўё ер юзида бошқа ранг қолмагандай кўзлари тиниб кетибди. Совуқдан кўкариб турганларнинг бари ўзига ўхшаган аёллар, болалар, қария ва ногиронлар эди. Қанча ширин хаёллар билан келган Холида кечгача харидор пойлабди...
Уйига қайтар экан, кўз ёшларини тиёлмасди. Болаларимнинг кўзига қандай қарайман, деб изилларди. Эртаси, ундан сўнг, хуллас ҳар куни кўклар терилар, сотилмай ортга қайтиб, умидларни бир-бир ўлдирарди. Шўрлик “Бозорчиликни ҳеч эплолмадим-да! Бугун сизга ёғсиз, унсиз пишадиган кўк сомса қилиб бераман” деб, атайин тандирга ўтин қалар экан. Эски челак устига патнис қўйиб, чопилган гиёҳларни - хамирсиз кўк сомсаларни ёпарди..
- Ўша йили Холида аянинг болалари бир-бир шишиб, нобуд бўлган, қизим. Ҳар кун кўк теришга ёрдамлашиб, кечгача йўл пойлаган катталари ҳам, сутсиз кўкракни чўзғилаб ўлиб қолган кичкиналари ҳам лаънати урушнинг қурбони бўлишган. Эри ҳам фронтдан қайтмади.
Ҳов анави ерда ўша гўдакларнинг мозори бор, дейишади. Холида ая қирқ йил ҳар куни болаларидан хабар олган. Ҳар куни кўк сомсалар пишириб, аввал мозорга келарди. Қоракўзлари билан дардлашиб олгач, унсиз, ёғсиз сомсалар билан нуридийдаларин алдагани учун кечирим сўраркан... Гўрковнинг айтишича, қабрчалар бошида қолдирилган сомсаларни биров олмаса ҳам кампир кетгач йўқолиб қолаверармиш... Балки, ростдан ҳам гўдакларнинг руҳи.... Буниси энди фақат Яратганга аён.
Чуқур хўрсинган ойим мижжамга қалққан ёшни титроқ бармоғи билан сидирар экан, мунгли жилмайди:
- Холида хола учун уруш ҳеч қачон тугамаган қизим. “Бошқа болалар ҳам очликдан нобуд бўлишмасин ”, - деб, ёш болали хонадонларга сомса кўтариб келардилар. Эҳ-ҳе, унинг кўк сомсаси билан қанча авлод катта бўлдийкин? Айтишларича, холанинг кўк соладиган бўз тўрвасини фаришталар тўлдириб беришар экан. Қайси томорқага кирмасин, ҳеч қачон қуруқ қайтмаган. Қалин қор тагида ҳам, борлиқни ковжиратган саратонда ҳам гиёҳларни топаверган...
Шунақа гаплар қизим. Ўзинг емай Жекка бераётганингни билганимда, онам менга ҳикоя қилиб берган бу ғамгусор аёл тақдирини аввалроқ айтиб берардим.
...Ўшандан бери қанча йиллар ўтиб кетди. Баҳор келиши билан Холида холанинг кўк сомсалари ёдимга тушиб, томоғимга аччиқ бир нарса тиқилади. Холанинг қабрини болаларим билан бирга зиёрат қилар эканман уларга онам айтиб берган ғамгин ҳикояни етказишга, ҳа, кеч бўлмай етказишга ҳаракат қиламан.

Муаззам ИБРОҲИМОВА


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
6.6K views , edited  04:50
Ochish/sharhlash
2023-04-24 07:50:51 Ғалати тушлар кўриб ухлаб қолибман...
Азонда зўрға, эриниб кўзимни очдим. Кеча айтилган жойга боришимиз керак эмиш. Йўлга тушдик.
Қиш эмасми. Эрталабгача ёққан қалин қорда янги излар қолдириб олға кетяпмиз. Ойимнинг важохати кечагичалик бўлмаса ҳам, хали жаҳлидан тушмаган. Гапирмайди. Қишлоқ четига етгунча қаерга кетаётганимизни тушунмадим. Вой, мозор томонга бурилдикми? Наҳотки ойим Холида холанинг гўрига олиб бориб, кечирим сўратса?
- Ойижон! Жон ойи, кечиринг! Бошқа унақа жиннича қўшиқ тўқимиман. Фақат гўристонга кирмайлик!
Ойим ҳамон индамас, гапларимга парво ҳам қилмасди. Фақатгина қишлоқ қабристони дарвозасидан киргач, чўккалаб ўтирди. Менга ҳам ишора қилгач, Қуръон сураларини тиловат қила бошлади...
Бир фильмдаги “Атроф жим-жит, мурдалар чалғи ушлаб турибди” ибораси ёдимга тушиб, ойимга яқинроқ ўтираман, кўзларимни қаттиқ юмаман.
Тиловатни тугатган ойим юзларига фотиҳа тортиб, менга юзланди:
- Кечаги қўшиғингни эшитиб, сендан жуда ранжидим қизим. Аслида, айб ўзимда. Холида холанинг тақдири ҳақида эртароқ айтиб берсам бўлар экан. Ҳали боласизлар дер эканман... Майли, эшит унда:
...Ҳамма қатори эри Гитлерни енгани кетган Холида тўрт боласи билан чирқиллаб қолаверибди. Уруш ўлсин! Кун ора кимнидир эшигидан йиғи чиқарди. Ажалнинг бир қиёфаси учбурчак шаклдалигини билиб қолган одамлар Самин почтачини ҳам, унинг катта ямоқ тушган бўз халтасини ҳам ёмон кўриб қолишганди. Ажалнинг бошқа бир қиёфаси кўзга кўринмаса-да, уни еб тўймас очофатга қиёслашлари бор гап эди. Чунки у уруш майдонидаги саноқсиз ўликларга тўймай, фронтдан анча олис шаҳар ва қишлоқларда ҳам изғиб, касалманд, нимжонларни териб, ҳакалак отган нафсини қондиради. Фақат халқ нима ейиши билан ҳеч кимнинг иши йўқ! Холида хола кундузи далага чиқса, кечаси ёғ пилик ёруғида тикиш қиларди Кўпга келган тўй, бироқ, қоракўзларининг қорнини тўйдириш осонми? Колхознинг даласида тинмай меҳнат қилгани билан қўлига арзимаган чақаларни тутқазишса. Ҳамма нарса фронтга жўнатилиб, элнинг оғзига чок солинган палла. Баҳор, ёз, куз майли, амаллаб қоринни алдаса бўлар, қиш беаёв, қишнинг қаҳри қаттиқ. Авайлаб ишлатган ун ва ёғ тугагач қишдан омон чиқиш учун онасидан қолган эски чок мошинасини ҳам сотди. Атиги бир ҳафтага етгулик масаллиқ кўтариб келди-ю у ҳам тугагач, сочини чангаллаб, чорасизликдан йиғлаб юборди.
Омон бўлгурлар сал каттароқ бўлса ҳам майли, чидашарди
Кун бўйи “Ая нон, ая атала” деб чарчашиб, илиғ сандал атрофида чўзилиб ухлаб қолишарди. Ҳўл ўрикнинг охирги тўнкаси йиғлаб бурқсайди. Уни қайнотаси эккан бир вақтлар. Қиш бошида қайнсинглиси келиб, пича арзи-ҳол қилди-ю, ўрикни арралатиб, ўтинни шу ерни ўзида пуллади. Унга ҳам осон эмас: уч бола, касал қайнона билан қолган шўрлик. Ёрдам берай деб, бера олмасанг бундан ёмони йўқ-да.
Холидаларникида ҳам қуруқ девор ва тўртта кўрпачадан бошқа қўлга илингулик ҳеч вақо йўқ. Бир кўзига ёстиқ тиқилган деразадан совуқ нафас билан тиржайиб турган ажал хунук увиллайди...
Тезроқ баҳор келсайди. Қиш мунча чўзилмаса? Ўртанчаси анча нимжон, каттаси туғилганидан буён касалманд, иккала кичкина бўлса кўкракдан келаётган сувни сут деб тортиб ётишибди. Майли, уруш тугаб, эри қайтса, ҳамма нарса бошқача бўлади. Болаларини – эри унга ишониб кетган омонатни асраши керак.
Қиш тугамай кўк излаб қолган қўшниларни кўриб, қалби ёришди. Бўлди! Болалари ўлмайди. Ҳаракат қилиб, катталарини ишга солиб кўкат териб бозорга олиб тушса, шаҳарликлар олади. Пулига ун, ёғ, гуруч дегандай. Ҳамал энди амал бераётган палла. Очликдан силласи қуриган болалари билан терган ялпиз ва жағ-жағларни тўрвага тўкиб шаҳарга отланди.
- Ойи кўкларни сотсангиз нима олиб келасиз?!
- Нима олиб келай, ўғлим?
- Нисолда!
- Майли, болам! Нишолда бўлса нишолдада! Рамазонлиги ҳам ёдимдан кўтарилибди. Яна нима ейсизлар?
- Ширин кулча.
- Ойи! Ойижон, илтимос, ош қилелик. Гўшт солмасак ҳам майли.
5.8K views , 04:50
Ochish/sharhlash
2023-04-24 07:50:50 Зулпини ойиси айтган, Холида холанинг эси жойида эмас. Узун қулоқ гапларга қараганда жинни кампир гўристонга ҳам сомса олиб борар экан. Ўликларни ҳам сомса ейишга мажбур қилса керак, унинг қўлидан келади.
Иккинчини битириб учинчи синфга ўтяпман. Аълочиман. Катталарнинг ғийбатини эшитиш ёмонлигини билсам ҳам, Зулпининг ойисининг гаплари ёқиб кетади. У ҳам Холида холани ёмон кўради.
Ойимга ҳайронман. Ишга боради, келади. Маҳалланинг тўй тўйчиғига аралашади-ю энг қизиқ ғийбатларга аралашмайди. Вақти йўқмиш. Дарвозамизни танбалаб, Холида аяси билан камроқ гаплашса, маҳалла хотинлари билан суҳбатлашгани ҳам вақтлари қолармиди?. Ўлай деб кўчадан гап топиб келсам-у, “қиз болага ярашмайди ” дея койиб берса.
Ана, бу сафар ҳам ойижоним очиқ чеҳра билан пешвоз чиқиб, “азиз меҳмон”ни қарши олиб, духоба кўрпача тўшади. Пахта гуллик чойнакда қайноқ чой дамлаб, мақтовларни ўрнига қўйиб, сомсахўрликни бошлади. Кампирга ёққиси келадими-ей, икки–учтасини кетма-кет еб, меҳмоннавозликни қойиллатади. Икки донасини дадамга илиниб, қолганини қўлимизга тутқизади. Эндигина учга кирган синглим бўлса, норози чулдирайди:
- Ман емиман. Ожилгина нисобла едим. Акамам, опамам еди. Чомча емиман.
-Холида хола унинг сариқ сочларини кўк юқи сингиб кетган кафти билан силар экан, барибир ўзиникини қўймайди.
- Нима едик дединг? Нисобла? Нишолда! Вой, мани болаларим ҳам нишолдани яхши кўришади. Ҳали уруш тугаб, дадаси қайтса бозордан кўпгина нишолда олиб келади. Ўшанда сизларникига ҳам олиб чиқаман...
Вой ана айтмадимми! Бошланди. Зулпининг ойиси ёлғон гапирмайди! Томи кетган кампир яна уруш тугаса деяпти. Кичкина бўлсам ҳам ҳеч қандай уруш бўлмаётганини биламан. Чунки фашизм устидан қачон ғалаба қозонилганини Забура опамиз миямизга қуйиб ташлаган. Музаффар иккимизнинг пиқиллаб кулиб юборганимизни кўрган ойимнинг қовоғи уюлди. Биз бўлсак, мажбур чайнаган сомсамизни тезроқ итялоқққа ташлаш учун ёлғонтакам ғўлдираб, раҳмат айтиб Жекнинг олдига чопамиз...
Ўша йил қиш қаттиқ келди. Йўғон чўзилиб, ингичга узиладиган палла Холида хола ҳам ўлиб қолди. Тўғрироғи, уни ўша машҳур кўк сомсаси ўлдирди! Янаям аниқроғи, кўк қидириб томорқа оралаган кампирни эрталаб музлаб акашак қотиб қолган холда топишибди. Э баттар бўлсин!
Эсимиз йўқ экан... Ойим йиғлаб, хабарчининг ортидан холанинг уйига отланса, биз болалар ”Урре, сомса ейишдан қутилдик!”, - деб осмонга сакрабмиз. Ҳамон эсимда, хурсандчилигимизга эски каравотимиз ҳам шерик бўлиб, ҳар сакраганимизда “ғич- ғич” деган овоз чиқариб, янада баландроққа отарди. Калавотларнинг тилида бу “яшасин” дегани бўлса керак. Боламан-да, югуриб бориб Жекни қучоқлабман:
- Сомса ейишдан қутулдик, Жек! Сен ҳам қутулдинг! Яшасин озодлик!!!
Ўша куни итга яна нима деганларим, хурсандчилигимни кимлар билан баҳам кўрганим ҳозир эсимда йўқ. Тавба, кимга аза, кимга мазза экан-да! Бутун бошли одам ўлса-ю, биз хурсанд бўлсак. Маҳалла болалари бу «хушхабар»ни ўн беш тийиндан йиғиб, музқаймоқхўрлик билан нишонладик.
Кун қорая бошлаганида, ойимни кута-кута картошка қoвура бошладим. Укамларни қорни очганди. Бугун телевизор ҳам қўймай, яп-янги шеъримни қўшиққа айлантириб, баралла куйладим:
Холида кампир ўлди,
Ҳамма қувонч тўлди.
Чунки унинг сомсасидан
Муаззамхон қутулди,
Музаффаржон қутулди!
Бир чеккада қўғирчоқ ўйнаётган синглимга иржайиб:
Хуршидахон қутулди!
Жек бечора қутулди!
Шу жойига етганида орқамдан келиб қолган ойимни кўрмабман.
У йиғидан қизариб кетган кўзларани катта-катта очиб, қўлимдаги капгирни олди.
- “Жек бечора қутулди”, - дедингми? Хали сенлар Холида холани алдаб, итга берармидиларинг сомсаларни? Уят қизим! Уят! Сенларга яхши тарбия бера олмапмиз, шекилли... Бор, укаларингга қара. Эрталаб бир жойга бориб келамиз...
Шаҳд билан юлқиб олинган капгир, ойимнинг чеҳрасидаги мунг ва ҳеч қачон кўрсатилмаган жаҳл ухлаб қолгунимга қадар тинчлик бермади. Қаерга бораркинмиз?
5.3K views , 04:50
Ochish/sharhlash