Get Mystery Box with random crypto!

-Ойи, холам мени танийдиларми? -Албатта танийдилар, ҳар қўн | @BekalarUchun

-Ойи, холам мени танийдиларми?
-Албатта танийдилар, ҳар қўнғироқ қилганимда, Умиджонни мен учун ўпиб қўйгин дпб тайинлайдилар-ку... Холам яхши аёллар. Уйларига яқинлашдик.
Автобусдан тушиб, кўп қаватли уйлар қурилган массивга яқинлашишди.
Бироздан мактаб ортидаги тўрт қаватли бинога кириб, зинапоялардан кўтарилдилар.
Эшик қўнғироғини босди. Ичкаридан қадам товушлари элитилди.
-Ким?
-Хола, менман. Севараман.
Эшик очилиб, холаси кўринди. Икки йил мобайнида анча ўзини олдириб қўйибди холаси... Қучоқлашиб кўришишди.

-Ассаломалекум холажон. Яхшимисиз, тузукмисиз?
-Севаржон санми? Яхшимисан, ўғлингми.. Туф-туф кўз тегмасин, кап-катта йигит бўп қоптию...
-Саломалеквм холамома.
-Валекум ассалом, катта йигит бўлдингми? Холамома дема, хола дегин.. Мома десанг, қариб қолганга ўхшайвераман...
Ҳазилга мириқиб кулишди. Ичкари киришди.
-Севар, бормисан,кўринмайсан.Икки-уч йил бўлди-ёв кўришмаганимизгаям. Келмайсанам, холам бот эдғ деб эсламайсанам...
-Ўқишдайдим холажон. Мана келдим-ку...
Холаси чой дамлаб, дастурхон тузагунча, тинмай ҳол- аҳвол сўради, гина қилди, янгиликларни тўкиб ташлади.
-Биламан ўқишдалигингни.Америкага кетмагандинг-ку, бори йўғи уч-тўрт соатлик йўл.Келолмасанг қўнғироқ қилсанг ҳам бўларди...Опамдан қолган ёдгорларимсиз, мени ёлғизлатиб қўйманглар.
-Клара опмм тузукмилар.Бу сафар ўзлари истадими тузалишни...
-Гўрдами, мажбуран ётқиздим.Уйда қўлга илинадиган нарса қолдирмади...
Севара мтрофга разм солди.Деворда бўйи шипга тегай деб тврган улкан, бутун деворни эгаллаган, маҳобатли гарнитур бор эди, кўринмайди, ўрни бўш..
-Биласиз...Ҳар кимнинг ташвиши бошидан ошиқ ҳозирги кунларда.Таътилга чиқдим.Кеча уйга қайтдим.Биринчи бўлиб сизнинг зиёратингизга келдим.. Бундан сўнгра, доим ёнизда бўламиз.

Жамила холаси гинасини бир чптга қўйди чой бошида.
-Ҳа, қалай, ўқишинг битай дпб қолдими? Қийналмаяпсанми? Аканг қўнғироқ қилиб туради ооҳ-гоҳида...
-Ўқишим яхши.Бу йил битираман Худо хоҳласа... Дарвоқе, акам ҳақида гаплашмоқчийдим сиз билан...
-Ҳалиям уйланай демайдими?
-Гаплашиб юргани бор.Ўқишини битирибди.Совчиликка боринглар деяпти, хола.
-Тагли-тахтли одамлармишми, кимларнинг қизиймиш, биз таниймизми... Шунча йиллаб ўқиди, битиргач ҳам ишлай деди, уйланай демади...
-Ўзингиз бош бўлинг тўйга.Сиздан бошқа қадрдонимиз йўқ, ахир дунёда...
Бироз иддао қилгач, холаси рози бўлди.
-Албатта, албатта.Тўйга ўзим бош-қош бўламан.Лекин ҳаражат масаласи...
-Етмаса, етказишга уринамиз холажон.
**
Холаси билан чоршанба куни совчиликка боришга келишиб хайрлашишди.
Ишнинг буёғи тезлашиб кетди.
Жамила холаси сосчиликка боргач, чиз томондан кўнгли тўлиб, хурсанд бўлиб қайтди.
-Киройи қуданг бўлса, шунақа бўлса-да... Яхши, ўзига тўқ одамлар экан.Тушунчали одамлар экан.
Суриштириб кўргач, бироз хавотирлангандай бўлди холаси, Д
-Доданинг невараларидан эмиш.. У уруғ, ор-номусли, кучли, бақувват, ҳукмфармо одамлар.Эҳтиёт бўласан-да, жиян...
-Қизлари билан яхши яшасам бўлди.Бошқаси билан ишим йўқ. Биз бир-биримизни севамиз.Албатта асраб-авайлайман.Қадрига етаман...
**
Севарага эса ҳар кун эрталаб ва оқшомлари илиқ сўзлар битилган смслар келишда давом этди. Охирги смсни ўқиб, хурсанд бўлишиниям, хавотирлашиниям билмади.Аммо қандайдир куч, ички бир туйғу уни айтилган манзилга чорлайверди. Кўнгли ўша томонга тортилаверди... Шурдаям ўзиниямас, ўғлини сабаб қилди бу ҳолатга...
-Анов одам яна смс ёзибди.Ўғлимни соғиндим дебди, борамизми?
-Дадамми, менам соғиндим.Борайлик, ая...
Якшанба куни айтилган пайтга, айтилган манзилга она-ўғил боришди.
Бу сафар уларни бир даста гул билан кутиб олди Ҳошимжон.

ЭРКАКЧА ГУРРУНГ.

--Ўғлим, сени жуда кўргим келди,- Ҳошимжон Умиджонни меҳр билан қучаркан, олиб келган гулдастасини Севарага узатди.
-Сизга қандай совға олишни билмадим. Гулдан гўзалроқ совғанинг ўзи йўқ деб ўйладим.
-Менга совға шарт эмас эди. Зотан, бу ерга ўғлимнинг қисташи билан келдим. Дадамга оборинг деявергач, илтимосини бажаришга мажбур бўлдим...