Get Mystery Box with random crypto!

Узгун эдим, маҳзун эдим, чорасиз қолгандим.Уйдагиларга дардимн | @BekalarUchun

Узгун эдим, маҳзун эдим, чорасиз қолгандим.Уйдагиларга дардимни айта олмасдим, бир томондан уялардим, иккинчи томондан ўзимдан нафратланардим.Ўликлар билан гаплашадиган одат чиқардим.Кун бўйи хонадан чиқмас, ойимнинг, дадамнинг руҳини чорлардим. Улар менга ёрдам беришларини истаганман.Ҳеч бўлмаганда, ёнларига олиб кетиб, мени бу шармандаоикдан қутқаришларини истаганмпн. Қўлимга ип олиб, жонимга қасд қилмоқчиям бўлдим. Яхшиям, холам бор эканлар, ёрдамга келдилар." Ернинг тагида бўлсаям, ўша маразни топиб, сенга уйланишга мажбур қиламан. Сан хавотир олма дедилар. Номига бўлсаям уйлансин, боланг туғилгач, ёқмаса ажралиб кетаверасан дедилар... Аммо, болам туғилгач ҳам ажралмадим, мен Ҳошимжонни севиб қолгандим. Шу сабаб, унинг барча хурмача қилиқларига чидаб келдим. Қилғиликларига кўз юмдим... Уни яхши инсон дея қабул қилган кўнглим, ҳеч ундан воз кечолмади... Ёмон, ваҳший, виждонсиз бирилигини билсам ҳам унга қарши исён кўтаролмадим. Мен заифа эдим, айниқса Ҳошимжоннинг ёнида... Ундан марҳамат кутиб яшадим, қош-қовоғига қараб яшадим, бир кун яхши инсонга айланишини кутиб яшадим... Роҳила аяга қилғиликларини билсам ҳам, аяни ҳимоя қилолмадим.Агар Ҳошимжонни қораласам, мендан ажралишидан қўрқдим.Ая шу сабаб бу уйни тарк этишини билмаган эдим...
Ҳаётимда Ҳошимжондан бошқа бири бўлмаган ва бундан сўнгра ҳам бўлиши мумкинмас.Агар, Худо мени бахтли қилиш ниятида кимнидир менга рўпара қилса, у юборган инсон Ҳошимжондан ўн карра, ҳатто юз карра ортиқ бўлиши керак.Мен шуни истайман.
Ҳошимжондан ҳеч нарса талаб қилмадим, ёнимда бўлгани етарли эди.Аммо, унинг ўрнига келажак одамдан кўп нарса талаб қиламан.Мен кўнгил берадиган инсон, шунга лойиқ бўлиши керак.Болам ишончли қўлларда улғайиши, яхши инсон бўлиб етишиши лозим.... Мен энди аввалги содда Севара эмасман. Мениям ҳаёт ўз синовлари билан тоблади, анчагина пишиб қолганман.. Бундан кейин алданмасликка, хўрланмасликка кучим етади.
Менинг туйғуларимдан хабарсиз акам эса, мен ҳақимда ёмон хаёлларга бораяпти... Мени яна ўша ахлоқсиз йўлдан юради деган гумонга бораяпти. Ҳеч қачон бунақа бўлмайди, эшитяпсизми ака, ҳеч қачон бунақа бўлмайди... Энди вазиятга мен ҳоким бўламан, ҳамма нарса мен истагандеа ҳал бўлади, бошқалар истагандек эмас... "

-Аяжон, билмай оғзимдан чиқиб кетди. Мени кечиринг, тоғамга айтмаслигим керакиди...
Севара ўғилчасининг бошини силади.
-Нега? Тоғангдан бекитадиган сиримиз йўқ ўғлим. Оила боши-да, қайғуради бизни, биздан хавотир олади, ахир бизнинг тоғангдан бошқа ҳеч кимимиз йўқ-ку.. Сен тоғангдан хафа бўлма.
-Сиз хафа бўляпсиз-ку...
-Мен тоғангданмас, қисматимдан, тақдиримдан хафаман. Ҳа, майли ўтди-кетди. Кел, мошинангни ўйнаймиз, зўр экан-аа... Мошина қувиш қиламизми, менга автобусингни бер...
Ўғлининг фикрини чалғитиш учун мавзуни бошқа томонга бурди.

Бироздан Мансур оширвормадимми деб, хавотирланганча, синглисининг хонасига мўралаганда, Севара ўғилчаси билан боладай, хонани шовқинга тўлдириб, мошина қувиш ўйнаётганди...
"Ҳалиям болалиги қолмаган, кўнглига тегдим. Эртага узр сўрайман",- дея ўз хонасига чекилганини ҳатто сезмай ҳам қолди...
-Ая, сиз ёнимда бўлсангиз яхши, энди ўқишга кетмааанг.
-Ҳозир таътил-ку, уч ой ёнингда бўламан. Ўқишим битсин, кейин доим бирга бўламиз ўғлим... Лекин сен анов одам билан энди учрашма, хўпми?
-Дадам-ку, учрашсам нима қипти?
-У дадангмас, бегона одам. Уни ҳаётимизга киритмаймиз...
Гапини тугатар-тугатмас, қўнғироқ келди...
-Ало, ким бу?
-Мен Қурбонман. Умиджон ухладими, мен учун ўғлингизни ўпиб қўйинг. Сизгаям хайрли тун тилайман, яхши тушлар кўринг...
-Раҳмат.
Совуққина жавоб берган эса-да, кўнгли аллақандай илиди, хисларга тўлди.
" Балки ҳаётимга энди кириб келадиган инсон шудир... Балки уни қалб уйимизга киритармиз... Балки бу Ҳошимжондай эмасдир, балки бахтли қила олар бизни... Бу одамни мендан ҳам кўра ўғлим севиб қолган... Мен эмас, ўғлим соғиняпти, мендан кўпроқ ўғлимнинг унга эҳтиёжи бор.. "