Get Mystery Box with random crypto!

Уйлари-чи, уйларини ясатиб қўйган. Кечалари трактор ҳайдаб беш | @BekalarUchun

Уйлари-чи, уйларини ясатиб қўйган. Кечалари трактор ҳайдаб бешта боласини, ота-онасигача қўшиб боқаяпти-да шу!.. Ажабмас, уйга кириб Қурбонни инсофга чақириб қўйса…»
Трактор яқинлашгач Маржон буви қўлларини кўтариб сермади.
— Ҳов болам-а, тўхта! Тўхта!..
Трактор тўхтади. Ўйлаганидай Тилаволди экан.
— Ҳа, буви, буерда бир ўзингиз нима қип ўтирибсиз? — баланд бўйли, қиррабурун, эгнига эски чопон кийиб олган Тилаволди трактордан сакраб тушиб, кампирга яқин келди. — Тинчликми?
— Э, болам-ей, — деди Маржон буви унинг юзига қаролмай. — Қурбон ўртоғингни биласан-ку, у бор ерда тинчлик бўлармиди. Ғирт маст. Мана, мениям кўчага чиқариб юборди.
— Ие, аҳмоқми у? Нимага ҳайдайди сизни? Қани, юринг-чи, буви. Ҳозир эсини киритиб қўяман!
— Қўй, уриб юрмагин тағин! — Тилаволдининг йўлини тўсди Маржон буви.
 — Нима бўлгандаям болам-да!.. Жоним ачийди. Балога йўлиққур ароқнинг касри-да, болам.
— Э, буви, сизни катта кўчага чиқариб қўйса, яна жонингиз ачийди-я!.. 
Бўпти, уриб жинни бўпманми? Насиҳат қип қўяман-да!..
Тилаволди кампирни етаклаб ҳовлига кирди.
Тилаволдининг кўзи сўри остида пишиллаб ухлаётган Қурбонга тушди-ю, беихтиёр ёқасини ушлади.
Тенгқурининг эгнида майка, шими товонигача туширилган. У Қурбонга яқинлашганда димоғига бадбўй ҳид урилди. Қўланса ҳидни Маржон буви ҳам сезди шекилли, бошидаги рўмолининг учи билан бурнини беркитиб олди.
— Вой, ўлиб қўя қолай! — Тилаволдининг олдида номус қилди шекилли, тескари ўгирилиб ўзича шивирлаб қўйди Маржон буви. — Шарманда-а!..
— Бунинг хотини қани? — сўради Тилаволди надомат билан бош чайқаб.
— Уйида… Ўша ҳайдаб солган ҳовлига…
— Ана сизга турмуш… Ўзи-чи буви, шу Хосиятни бекор келин қилганакансиз… Тўғриси, менга унча ёқмасди… Умуман… сизбоп келинмас-да у!..
Маржон буви ерга қаради. Бегона эркакнинг олдида мулзам бўлганидан юзини кафтлари билан беркитганча ичкарига кириб кетди.
— Тур, турсанг-чи!.. Ҳе, уятсиз! Келин, ҳой келин, чиқиб эрингизга қарасангиз бўлмайдими?.. — бақирди Тилаволди Қурбоннинг шимини ижирғаниб юқорига кўтараркан. — Шуям ҳаётми? Бири ахлатига беланиб думалаб ётса, бошқаси ҳеч нарса бўлмагандай пишиллаб ухласа… Суф сенларга!..
Бақир-чақирдан уйғониб кетган Хосият ташқарига чиқиб Қурбоннинг не аҳволда ётганини кўриб, Тилаволдига қарата жаврай кетди:
— Жа ачинаётган бўлсангиз, ўзингиз олиб кираверинг! Сизга ўхшаганлар ичириб қўяди-да, кейин қўй оғзидан чўп олмагандай, меҳрибончилик қилади!
— Оғзингизга қараб гапиринг! — деди овозини кўтариб Тилаволди.
 — Мен ичсам сизнинг эрингизга ўхшаганлар билан ичаманми?.. Э, қари онани кўчага чиқариб қўйиб, иссиқ тўшакда уялмай ётибсизлар?!
— Мен чиқарибманми-а, мен чиқарибманми?
 Ана, пиёниста ўғлидан сўранг!
— Сиз ҳам шу уйнинг одамисиз-ку!.. Бўпти, бўлар иш бўпти, келинг энди, ичкарига опкириб оёқ-қўлларини ювиб қўйинг!..
— Чучварани хом санабди! — деди Хосият Қурбонга жирканиб қараб. 
— Ифлос қилган бўлса, ўзи тозаланволсин! Мен бу уйга чўри бўлиб келганим йўқ…
— Оббо, жа қайсар экансиз-да ўзингиз ҳам! Шунча йил бир ёстиққа бош қўйиб… бир жойингиз камайиб қоладими тозаласангиз?..
— Сиз менга ақл ўргатманг, билдингизми? Умуман, нимага кирдингиз бу ҳовлига? Боринг, ишингизни қилинг! Аралашманг!..
Тилаволдининг ҳафсаласи пир бўлди. 
Бир муддат гарангсиб турди-да:— Э, ўлиб кетмайсанларми менга деса!.. Бетавфиқлар!.. — дея қўл силтади ва шартта бурилиб ҳовлидан чиқиб
 кетди.


* * *

Қурбон ўзига келгач, не аҳволга тушганини пайқади-ю, боши лўқиллаб оғриётганига ҳам эътибор қилмай, оғилхонага югурди. Амаллаб тоғорада сув олиб кириб, совқотганига қарамай титраб-қалтираб ювинди, кийимларини алмаштирди. Ақли бироз жойига келгандек бўлиб, хонага кирди. 
Хотини уйда йўқ, қаерга кетгани номаълум, ҳаммаёқ сув сепгандай жимжит…
«Кетса кетар», — деди-ю Қурбон чойнак қидирди, томоғи қизишиб совуқ чой ичмоқчи бўлди. Бироқ чойнак бўм-бўш эди. Шунда бувиси эсига тушиб, шоша-пиша ташқарига чиқди…