Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.22K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 148

2021-02-15 14:50:14
@Bayyinauz | #Кун_ҳадиси
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.7K viewsedited  11:50
Ochish/sharhlash
2021-02-15 13:35:00 Жоҳилиятда, арабларнинг бир одати бор экан. Агар отлари кўпайиб, зотдори билан хашакиси аралашиб кетиб, уларни бир-биридан ажратолмай қолишса, бир ишни амалга оширишар экан.
Ҳамма отларни бир жойга тўплаб, емиш ва сувдан ман қилиб, уларни қийнашар, уришар экан.
Сўнгра бироз ўтгач уларга ем ва сув келтиришаркан. Ана шу пайтда отлар икки гуруҳга бўлинар экан. Бир гуруҳи ҳеч нарсага қарамасдан, очлиги сабаб ем ва сув учун шошганча чопиб келар, иккинчи гуруҳдаги отлар эса, уриб хорлаган қўлдан емиш ейишдан бош тортар эканлар.

Улар мана шундай услуб ила асл, зотдор отларни хашакилари орасидан ажратиб олишар экан. Биз яшаётган даврда хашаки отлар ва хашаки фикрловчилар нақадар кўп-а?!

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.3K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-02-15 11:35:00 Аллоҳ нақадар кенг раҳмат ва фазл эгаси

Бир киши ҳикоя қилиб айтади. Мен ҳаётимда икки карра шарманда бўлдим. Яширинча ҳолда қиладиган гуноҳларимдан баъзи инсонлар хабардор бўлиб қолишди. Аллоҳ таолонинг сатр деб аталмиш неъмати мени икки мартагина тарк этди. Билмадим, гуноҳларга тўла ҳаётимда бу неъмат бутунлай йўқ бўлиб қолса нима ҳолга тушар эканман?!

Лекин айни шу гуноҳларим фош бўлиб, одамларга шарманда бўлганимда ҳам яна мени меҳрибон Роббим ёлғиз ташлаб қўймади. Яна жойнамоз устида фақат У билан қолган эдим. Қилмишимдан хабардор одамлар мендан юзўгирар даражада бўлса ҳам, фақат У менга раҳм қиларди.

Роббимнинг фазли бунчалар ҳам кенгки, ҳатто сатрини олиб қўйиб ҳам сизга яхшиликни истайди. Сатр неъмати мендан ажралган иккала онда ҳам яна Роббимнинг раҳмати мени қамраб олди. Бу биринчи ўринда ушбу гуноҳни қайта қилмасликка аҳд қилган ҳолда гуноҳдан тўхтаб, тавбага юзланиш эди.
Иккинчидан эса бу менга катта тарбия бўлди. Гуноҳ қилган бандани кўрсам энди унинг шахсини эмас, қилган ишини ёмон кўриш кераклигини ўргандим. Гуноҳкор кишига нисбатан кибр, уни менсимаслик ва унинг олдида фаришта мисол бўлиб олиш каби иллатларни йўқотиш кераклигини ўргандим. Бирор киши гуноҳ қилганидан хабардор бўлсам, ичимда у ҳақда фосиқ деган ўй ўтаётган бир пайтда гўё Роббим менга шундай деяготгандек бўлади: «Ҳой банда! Ўзинг кеча ким эдинг? Сени ўзинг ҳам бундан бадтар гуноҳларни қилиб юрмасмидинг? Сен кимсанки Менинг раҳматимни бошқа бандаларимдан дариғ тутасан? Сенга раҳм қилганим каби бу бандамни ҳам Менга йўллаб қўй!».

Ё Аллоҳ, бу сатрларни ўқир эканмиз беихтиёр қуйидаги энг умидбахш оят эсга келади:
Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт. (Зумар 53)

Аллоҳим, гуноҳларимиз ҳар қанча кўп бўлмасин, Сенинг марҳаматинг, фазлинг улардан буюкдир. Бизга раҳм қилиб уларни сатр қилиб келмоқдасан, ё Саттор, энди уларни кечириб юборгин, ё Ғаффор!

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.0K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-15 11:35:00 Жоҳилиятда, арабларнинг бир одати бор экан. Агар отлари кўпайиб, зотдори билан хашакиси аралашиб кетиб, уларни бир-биридан ажратолмай қолишса, бир ишни амалга оширишар экан.
Ҳамма отларни бир жойга тўплаб, емиш ва сувдан ман қилиб, уларни қийнашар, уришар экан.
Сўнгра бироз ўтгач уларга ем ва сув келтиришаркан. Ана шу пайтда отлар икки гуруҳга бўлинар экан. Бир гуруҳи ҳеч нарсага қарамасдан, очлиги сабаб ем ва сув учун шошганча чопиб келар, иккинчи гуруҳдаги отлар эса, уриб хорлаган қўлдан емиш ейишдан бош тортар эканлар.

Улар мана шундай услуб ила асл, зотдор отларни хашакилари орасидан ажратиб олишар экан. Биз яшаётган даврда хашаки отлар ва хашаки фикрловчилар нақадар кўп-а?!

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
2.0K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-02-15 10:25:00 ​​Мусулмонлар бугунги кунда аждодларидан қолган бир ерни давлатдан сотиб олиб, у ерга «вақф» лавҳасини илиб қўйиб, вақти-вақти билан ер ижарасини тўлаб вақфчилик қилишлари, масжидда беш-ўн киши билан уюшма-жамоат бўлиб ўзларича иш қилишлари етмайди. Бу қайси асрнинг ишлари? Интернетнинг ҳар бир тармоғи миллионлаб инсонларни ўзига боғлаб олган экан, аждодидан қолган жойда ҳафтада бир йиғилиб «исломий хизмат» қилинади ва бу билан кифояланади шундайми? Рамазонда еб-ичар тарқатиш, контракт пулларини тўлаб бериш каби хизматлар замонамизнинг ҳаққоний хизматларига кирадими? Интернет тиззамизгача ютмасидан, вақфлар, олимлар ва домлалар юқорида саналган ҳолатлардан дарҳол чиқишлари керак.

Ота-оналар, ўқитувчи-муаллимлар, диний масъулларнинг олдида таҳоратни қилишни ўргатадиган, ўрни келса расмлари билан бойитилган китоблари бўлганидек, мусулмонларнинг олдида ҳам 250-300 саҳифалик, расмлар билан бойитилган интернет фиқҳи китоби ҳам бўлиши лозим. Чунки жума хутбасини тинглаётган инсонлар ҳам қўл телефонлари билан машғул. Устига-устак тасаввур қилинг, жума хутбаси асносида гапирган кишига «жим» дейиш ҳам шаръан жоиз эмас ва бу ҳолат жуманинг савобидан маҳрум қилади.

Муаллиф: Нуриддин Йилдиз
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.9K views07:25
Ochish/sharhlash
2021-02-15 10:25:00 ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ
Нима учун керак? (1-қисм)

Интернет мусулмонларнинг кундалик ҳаётига бундан роппа-роса йигирма йил олдин кириб келган бўлса, ўн йилдан буён эса стол устидан чўнтакка кўчиб ўтди. Ҳатто бир неча йилдан буён «ақлли телефон» (смартфон) номи остида мусулмонларнинг ақлидан тортиб, ҳаётининг барча жабҳасига кириб келди. Фарзандларига ҳали бошланғич мактабга қатнамасидан ғусл, таҳорат, ҳалол-ҳаромни ўргатиш ота-оналик вазифасига киради.
Хоссатан болаларнинг ёзги таътилларидан унумли фойдаланиб диний таълим-тарбияси ва одоб-ахлоқига алоҳида аҳамият беришлари керак. Ота-она фарзандига чўчқа гўшти билан қўй гўшти орасидаги фарқларни ажратишни ўргатгани сингари, эндиликда интернет ва телефон фиқҳларини ўргатишлари ҳам мажбурийдир.

Яқин орада эллик йилдан бери амалда бўлган асарларни жамлаб фиқҳий китоб нашр қилинди. Мазкур фиқҳий асарга албатта интернет-телефон фиқҳини ҳам илова қилишлари лозим. Балки бу борада кечикиб улгурдик ҳам. Дин ишлари бўйича олий табақали мутахассисларга мурожаат қилиниб, бу интернет-телефон фиқҳи борасида тайёрланиши керак бўлган фиқҳий китобнинг кечикканини, бундан кейин тайёрланган тақдирда ҳам келгусидаги 10 йилга мўлжаллаб тайёрланиши керак. Бу фарздир, маданият ёки бошқа нарса эмас.

Қўл телефони алоқа воситаси хусусиятини аллақачон йўқотиб улгурди. Одамларни бир жойга йиғилишини таъминлайдиган воситага айланди. Энди ижтимоий алоқа воситаси деб эмас, кундалик ҳаётимизда ўз ўрнини яхшигина сездирадиган жиҳоз ҳақида гапирамиз.
Инсонларни ғийбат қилишдан тортиб уларга бўхтон қилишгача таъқиқлар ўрнатган, ширин сўз ва табассум садақа даражасига кўтарган динимиз, телефон ва интернетнинг буюк ва ҳали янгилик бўлишига қарамасдан инсонларни ўз домига тортаётган кучи қаршимизда экан, болаларимизга телефон фиқҳини ўргатишни, таҳоратни ўргатгандан кейин бола бир неча ёшга етгунича ортга суролмаймиз.
Чунки болалар ҳали-ҳануз таҳоратга мукаллаф бўлмасларидан, тўрт ёшида телефоннинг моҳир мутахассисига айланмоқдалар. Ақлли телефон ва интернет ҳаётимизга кириб келиб ўрнашаётган даврда ва болаларнинг чақалоқлик давридан компьютер назоратига ўтишлари, ўқитувчилар уй вазифаларини компьютер-интернет орқали бажаришга ўтган бир вақтда олимларимиз ўзларининг фиқҳий китобларида интернетга бир-икки сатр жой беришлари ёхуд бунга эътибордан четда қолган муомалот деб қарашлари Аллоҳнинг ҳузурида улкан масъулият юклайди.

Телевизор кундалик ҳаётимизга 1970 йиллари кириб келди. Шунда «Бу ботқоққа яқинлашмайлик, бу ҳаром», дейиш билан кифояланган олимларнинг эътиборсизлиги бадалини бугун ўтамоқдамиз. Фарзандларимиз телевизорга қурбон бўлишди. Телевизорга фақатгина ола-бўжи ва шайтон деб қаралганидан, балки бу ўз ўрнида тўғри ҳамдир, аммо бу муносабат етарли бўлмагани боис, бугунга келиб мусулмонни ҳам, мусулмон бўлмаганни ҳам ҳеч қандай куч ишлатмасдан ўз домига тортиб кетди.
Ўшанда қилинган хато бугун интернет борасида такрорланмаслиги лозим. Ҳар қанча фиқҳини тайёрласак ҳам, қандай фойдаланишни ўргатсак ҳам, диний қонун-қоидаларни инсонларга етказсак ҳам барибир барча инсонлар буларга амал қилиб, бу асосида фойдаланишмайди, деган фикрга бормаслигимиз лозим. Биз инсонларнинг барчасини ҳидоятга бошлашга масъул эмасмиз. Аллоҳ таоло истаганини ҳидоят қилади, истаганини адаштиради. Бир банданинг ҳаромдан сақланиб яшаши ҳам, ҳаромларга ғарқ бўлиши ҳам фақат ва фақат Аллоҳнинг истагидадир.
5.9K viewsedited  07:25
Ochish/sharhlash
2021-02-15 07:35:00 Ғайридинларни ғийбат қилиш

САВОЛ: – Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биродарингизни ғийбат қилмангиз дейилган Ислом динимизда. Яъни мани тушунимча мусулмонларнинг биродарлари мусулмонлардир. Саволим шундайки, мусулмон бўлмаган инсонларни ғийбат қилса гуноҳкор бўлиб қоламизми?

ЖАВОБ:
– Бунда ҳам муайян мусулмонмас инсонга озор бериш бор. Шунинг учун ундан тийилган яхши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | Манба
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.6K views04:35
Ochish/sharhlash
2021-02-15 04:35:00
@Bayyinauz | #150_яхшилик
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.8K views01:35
Ochish/sharhlash
2021-02-14 17:35:00
Намоздан кейин тайин зикрлар | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.1K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-02-14 17:35:00 Намоздан кейин тайин зикрлар | 3.8 мб.
Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
6.3K views14:35
Ochish/sharhlash