2023-05-03 05:23:03
Салом бердик, яхши инсоним!
Балки бугун менга сўнги тонг,
Балки бугун сўнги имконим,
Умр соат, ураяпди бонг,
Салом бердик, яхши инсоним!
Ибодатдан юзи нурлигим,
Кўзи хумор, сўзи дурлигим,
Соф иймонли, тоғ ғурурлигим,
Салом бердик, яхши инсоним!
Хар саждада минг шукронаси,
Жойномоздир чин кошонаси.
Хақ яратган битта донаси,
Салом бердик, яхши инсоним!
Ғаниматсиз мисли танда жон,
Қадри менинг бошимда осмон,
Кўп йилларга етайлик омон,
Салом бердик, яхши инсоним!
Байрамларни раво кўрганим,
Нафасимга ҳаво кўрганим,
Меҳрингиздан даво кўрганим,
Салом бердик яхши инсоним!
Сизни излаб топмасин ғамлар,
Эрта ё кеч тўлади камлар,
Тонг аталмуш гўзал шу дамлар,
Салом бердик яхши инсоним!
Дуоларим ғамлардан тўсиб,
Чаккангизга райҳонлар осиб,
Икки қўлим кўксимга босиб,
Салом бердик яхши инсоним!
Оила даврасида кузатамиз
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh
1.9K views02:23