Get Mystery Box with random crypto!

ОНАМ... Ҳушбўй райҳоним Онам, Кўнгли сайҳоним Онам, Ишонганим | Бахтли Оилам 💝

ОНАМ...

Ҳушбўй райҳоним Онам,
Кўнгли сайҳоним Онам,
Ишонганим, ишончим,
Жон Онам жоним Онам...

Бахтимга сабабкорим,
Суянчим мададкорим,
Ғам келса халоскорим,
Жон Онам жоним Онам...

Қуёшли осмоним у,
Туганмас достоним у,
Энг яхши инсоним у,
Жон Онам жоним Онам...

Кўпайипди оқ сочи,
Ҳаётимнинг гултожи,
Ҳожи бўлсинлар ҳожи,
Жон Онам жоним Онам...

Кўнглимдаги баҳорим,
Доим кулган наҳорим,
Меҳр оққан анхорим,
Жон Онам жоним Онам...

Қолган йиллар қастида,
Гоҳо дардлар дастида,
Жаннат пойи остида,
Жон Онам жоним Онам...

Ҳушбўй райҳоним Онам,
Кўнгли сайҳоним Онам,
Ишонганим, ишончим,
Жон Онам жоним Онам...

Оила даврасида кузатамиз
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh