Get Mystery Box with random crypto!

#baqara27 Қилган нафақа ва садақаларингизни Аллоҳ албатта била | Baqara

#baqara27
Қилган нафақа ва садақаларингизни Аллоҳ албатта билади ва золимлар учун ҳеч қандай ёрдам йўқдир.

Эҳсонларингизни ошкора қилганингиз яхши, агар уни камбағалларга яширинча берсангиз, ўзларингизга янада яхшидир, бу гуноҳларингизни ювади. Аллоҳ барча қилмишларингиздан хабардордир.

Агар кўнглида риё, яъни одамлар кўрсин деган ният бўлмаса, эҳсон ё садақа қилувчилар уни ошкора беришса ҳам бўлади, чунки уни кўриб бошқаларда ҳам бунга шавқ ва қизиқиш пайдо бўлиши мумкин. Лекин махфий (яширин) берилгани ҳам яхши, садақа олувчи бошқалар олдида хижолат бўлмайди. Ҳар икки ҳолатда ҳам фақир-камбағалларни билиб бериш керак. Ана шундай холис қилинган эҳсон-садақалар худди совун кирни тозалаганидек банданинг гуноҳларини кетказиб, каффорат бўлади.

(Эй Муҳаммад,)  уларнинг ҳидояти зиммангизда эмас, лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ҳидоятга йўллайди. Қилган эҳсонларингиз ўз фойдангизгадир. Фақат Аллоҳ розилигини топиш учун эҳсон қилинг, шунда яхшиликларингиз сизга зулм қилинмай тўлалигича қайтарилади.

Хайр-эҳсонлар ўзларини Аллоҳ йўлига батамом бағишлаб, тирикчилик қилолмайдиган камбағалларгадир. Иффатлари сабабли билмаганлар уларни бой деб ўйлашади. Уларни сиймоларидан, хиралик билан тиланмасликларидан танийсиз. Қилган яхшилик ва эҳсонларингизни Аллоҳ, албатта, билади.

Ҳақиқатда хайр-эҳсонлар ўзини Аллоҳ таоло йўлига (динни ёйиш, Ислом давлатини ҳимоя қилиш, одамларга илм-маърифат тарқатиш каби ишларга) тўла бағишлаган, шунинг учун ер юзида савдо, деҳқончилик ё касб-ҳунар орқали тирикчилигини ўтказишга қодир бўлмаган камбағал ва муҳтожларга берилади. Масалан, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом хизматларида «суффа аҳли» деб ном олган, илм таҳсили билан машғул бўлган ва Ислом дини ҳимояси учун тайёр кишилар бўлишган. Тушунмаган кимсалар уларни бой деб ўйлашарди, лекин ҳолатлари сиймоларидан маълум эди. Улар очликдан силлалари қуриб қолганида ҳам бировдан нарса тиланишмас, иффатлари кучли эди. Замонамизда ҳам Қуръони Каримни ёд олаётган, дин илми таҳсили билан машғул, бирор касб билан шуғулланишга имкон тополмаётган муҳтож кишиларга ҳам бу ҳукм татбиқ этилиб, улар ҳолидан хабар олиб турилади, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Молларини Аллоҳ йўлида кечаю кундуз, яширину ошкора эҳсон қиладиганларнинг мукофоти Парвардигорлари ҳузуридадир. Улар қўрқув ва ғам нималигини билишмайди.

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинишича, ушбу ояти карима ҳазрати Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) ҳақларида тушган. У киши қўлларига тушган тўрт танганинг бирини кечқурун, бирини кундузи, яна бирини махфий ва бошқасини ошкора Аллоҳ йўлида эҳсон қилар эканлар.

Фоиз ейдиганлар гўё шайтон ўраб олиб ҳушидан кетказгандек мажнунсифат туришади. Бундай бўлишлари «тижорат ҳам фоизга ўхшаш-ку», деганлари учундир. Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Ким Парвардигори насиҳати келиши билан тўхтатса, унинг аввалги ишлари Аллоҳга ҳавола, ким яна судхўрликка қайтса, ана шулар дўзахийлардир ва унда абадий қолишади.

Форсчадаги «суд», арабчадаги «рибо» сўзлари тилимизда «кўпайди, зиёда бўлди, фоиз» маъноларини англатади. Масалан, бир кишига юз сўм пул ёки шу миқдордаги молни қарзга берган киши унинг беш-ўн сўм ортиғи билан қайтарилишини талаб қилса, бу фоиз олиш, яъни судхўрлик бўлади. Муфассирларнинг ёзишича, қарз берганда устига фоизи билан қайтаришни талаб қиладиган судхўрлар (рибохўрлар) қиёмат куни худди жин чалиб, ақлдан озган кишилар каби қабрдан туришар экан. Уларнинг бу ҳолатга тушишларига «Тижорат ҳам рибога ўхшаш фойда келтиради, шундай бўлгач, рибо ҳам ҳалол-да», дейишгани сабаб бўлган. Ваҳоланки, тижоратдаги фойдани қўлга киритиш учун савдогар анча меҳнат қилади, азият кўради, молидан ажраб қолиш ёки зарар кўриш хавфи ҳам бўлади. Судхўр эса ҳеч қандай куч ва маблағ сарфламай, хавфга учрамай маблағини кўпайтиради. Шунинг учун Аллоҳ таоло тижоратни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Судхўрлар бошда ниҳоятда катта фойда кўраётганга ўхшаб кўринишса-да, оқибати улар учун аянчли бўлади: Аллоҳ таоло уларнинг ҳаром йўл билан топган мол-мулкини йўқ қилади, ўзлари абадий қолинадиган дўзахга тушишади. Аллоҳ таоло судхўрликнинг ниҳоятда оғир гуноҳ экани