Get Mystery Box with random crypto!

а туриб, паррандалардан бирини чақирдилар. Унинг боши учиб кел | Baqara

а туриб, паррандалардан бирини чақирдилар. Унинг боши учиб келиб, ҳавода турди, кейин тани келиб қўшилди, сўнг қаноти ва оёқлари келиб бирикди, олдиларига югуриб келди. Қушларнинг қолган учтаси ҳам шу тарзда тирилиб келишди.

Молларини Аллоҳ йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли биргина дондан етти бошоқ чиқиб, ҳар бирида юзтадан дон бўлгани кабидир. Аллоҳ хоҳлаганига кўпайтириб беради. Аллоҳ кенг қамровли ва билувчидир.

Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, сўнг харжлаганлари ортидан миннат ва азият етказмайдиганларнинг мукофоти Парвардигорлари ҳузуридадир. Улар қўрқув ва ғам нималигини билишмайди.

Яхши гап ва кечириш эса ортидан озор келадиган садақадан яхшироқ. Аллоҳ беҳожат ва ҳалимдир.

Аллоҳ йўлида сарф қилинадиган мол ё нарса риёсиз, холис берилса, оз ёки кўплигига қарамай, у Аллоҳнинг улуғ мукофотларига сабаб бўлади. Лекин эҳсон қилгач, ортидан миннатни кўпайтириб, мусулмонга озор етказиш ярамайди. Бир нарса бериб, миннат билан озор етказишдан яхши гапириш, чиройли сўз билан ғарибнинг кўнглини кўтариш савобдир. Гадонинг бадхулқлигини кечириш яхшироқдир. Миннат ва азият билан эҳсон қилувчиларга, эҳсонларига риё аралаштирганларга қиёмат куни ҳеч қандай мукофот ва савоб йўқ, аксинча риё ва миннатлари учун азобланишади.

Эй мўминлар, молини одамларга кўз-кўз қилиш учун сарфлайдиган, Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмайдиганларга ўхшаб садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманглар. Улар худди устини тупроқ босган, аммо жала қуйиши билан яланғочланиб қолган силлиқ тошга ўхшашади. Улар топганларидан ҳеч нарсага эга бўлишмайди ва Аллоҳ кофирларни ҳидоятга йўлламайди.

Молларини Аллоҳ розилигини топиш ва дилларидаги ишончни мустаҳкамлаш учун сарфлайдиганлар жала ёғса, меваси икки баравар кўпаядиган адирдаги боққа ўхшашади. Агар жала бўлмаса, шивалаб ёққан ёмғир ҳам бўлаверади. Аллоҳ қилмишларингизни, албатта, кўриб туради.

Бирор киши остидан анҳорлар оқиб турувчи хурмозор ва узумзори, турли мевалар мўл-кўл боғи бўлса-ю, ўзи кексайиб, нотавон зурриётлар билан қолганида боғига олов сели ёғилиб, ёниб битишини хоҳлайдими? Тафаккур қилармикинсизлар, деб Аллоҳ оятларини шундай баён этади.

Хайр-эҳсон мевали бир боққа ўхшайди: унинг меваси қиёматда, ниҳоятда муҳтож бўлиб турилган пайтда тановул қилинади. Агар эҳсон Аллоҳ таоло розилиги учун қилинган бўлса, банда ниятига мувофиқ ундан фойдаланади. Агар халқ кўрсинга ва мақтаниш учун қилинган бўлса, у олов селида тамоман куйиб кетган боққа ўхшаб, эҳсон эгасига ҳеч қандай манфаат келтирмайди.

Эй мўминлар, касб билан топганингизнинг покизасидан ва сизларга ердан чиқариб берганларимиздан эҳсон қилинглар. Эҳсон учун ўзингиз ҳам жирканиб олмайдиган ёмонларини танламанглар ва билингларки, Аллоҳ, албатта, беҳожат ва мақтовга лойиқдир.

«Эҳсон» банданинг ҳалол йўл билан топган барча мол-мулкидан Аллоҳ йўлида, У белгилаган мақсадларда сарфлаши, камбағал-фақирларга ва муҳтожларга садақа қилиши маъноларини англатади. У, шунингдек, Аллоҳ розилигини топиш йўлида қилинган барча яхшиликлар маъносини ҳам билдиради.

Шайтон сизларга муҳтожлик ваъда қилади ва бузуқликка буюради. Аллоҳ сизларга Ўз мағфирати ҳамда фазлини ваъда қилади ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчидир.

У хоҳлаганига ҳикмат беради, кимга ҳикмат берилган бўлса, унга кўп яхшиликлар берилганидир. Буни фақат оқилларгина қабул қилишади.

Ҳикмат, яъни динни тушунишда фаҳм-фаросат берилганлар эҳсон қилишса, фақат Аллоҳ йўлида, У буюрган мақсадларни ният қилиб молларини сарфлашади. Бу уларга кўп яхшиликлар қилинаётгани белгисидир, бундай саодатманд кишилар ўзларига қиёматда асқотадиган фойдали ишларни билиб қилишади, зарарли, шайтоний ишлардан қочишади.