Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.33K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-29 12:19:13
1 ИЮНДАН БОҒЧА ОПАЛАРНИНГ ОЙЛИКЛАРИ ОШАДИ!

Боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм олади.

Асос: ПФ-79-сон

Каналга уланиш @Bankxabar
22.8K views09:19
Ochish/sharhlash
2024-05-28 18:01:07
Сизларни Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлишингизни тавсия қиламан!

Нафақа ва моддий ёрдам ажратиш;
100,0 млн сўмгача гаровсиз кредитлар;
33,0 млн сўмлик имтиёзли кредитлар;
Аҳоли ва тадбиркорлар учун субсидиялар;
Жамғармалар рўйхати;
Хориждаги иш ўринлари;
Аҳолига ер майдонлари ажратиш;
Коммунал тўловларда имтиёзлар;
Имтиёзи (120,0 млн сўм) )ипотека кредитлари;


Янги имтиёз ва икониятлар ва шу каби янгиликлар ҳоким ёрдамчиси каналида.

Қўшилсангиз кам бўлмайсиз!

КАНАЛГА ҚЎШИЛИШ УЧУН БОСИНГ
https://t.me/hokim_yordamchilar
22.2K views15:01
Ochish/sharhlash
2024-05-28 12:07:51
Банкка ишга кирган кунинг ва икки кун ишга чиққандан кейин

Кимларга юборишни ўзингиз биласиз:)

Каналга уланиш @Bankxabar
28.3K viewsedited  09:07
Ochish/sharhlash
2024-05-28 08:24:47 1 ИЮНДАН БОШЛАБ АРЗОН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ФОИЗ СТАВКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК АСОСИЙ СТАВКАСИДАН 8% БАНД ЮҚОРИ СТАВКАДА АЖРАТИЛАДИ

2024 йил 1 июндан бошлаб «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Ресурслар бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун 20 йилгача муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан кўпи билан саккиз фоиз бандга юқори бўлган ставкаларда ажратилган ва Компания томонидан белгиланган шартларга мос бўлган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтирилади.

2024 йил 1 майдан бошлаб:

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади.

Асос: ПФ-70

Каналга уланиш @Bankxabar
38.5K views05:24
Ochish/sharhlash
2024-05-28 07:18:26
Марказий банк 2024 йил 1 май ҳолати бўйича тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) ҳақида маълумот берди.

Муаммоли кредитларнинг кўпроқ ўсиши давлат банкларидан асосан ЎзСҚБ(5.1%) ва Ўзмиллийбанкда(4.2%), бошқа банклардан эса Ипотека банк(8.9%) ва Капиталбанкда(2.6%) кузатилган.

Каналга уланиш @Bankxabar
20.7K views04:18
Ochish/sharhlash
2024-05-28 06:26:22
ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ СОТИБ ОЛИШ МАҚСАДИДА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТГА АРИЗА БЕРИШДАН ОЛДИН, СИЗДА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ БЎЛИШИ ШАРТ!

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан ажратиладиган кредитлар мақсадли йўналтирилади. Бу ҳеч қандай истеъмол кредити эмас.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар аҳолининг бандлигини ошириш, даромад манбаини кенгайтириш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилиши белгиланган, шунчаки нимадир сотиб олиш учун эмас.

Агар оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит ҳисобидан сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилса, лекин кредит олувчи шахсларда уни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса, сотиб олиш учун рухсат бериш мақсадга мувофиқ эмас. Ҳоким ёрдамчилари шу жиҳатга ҳам эътибор беришлари лозим.

Ушбу мототранспорт воситаларидан фойдаланиш мумкин бўлмаган шахсларга уларни сотиб олиш учун кредит бериш – кредитдан мақсадсиз фойдаланиш деб баҳоланиши мумкин.

Тажрибадан маълум, агар шундай ҳолатларда кредитдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари кузатилса, аввало банклар айбдор қилинади.

Марказий банкнинг Хоразм вилояти бош бошқармаси томонидан банк филиалларига бундай топшириқ берилиши эса ноўрин.

Манба

Каналга уланиш @Bankxabar
21.7K viewsedited  03:26
Ochish/sharhlash
2024-05-27 18:11:34 ЭНДИ ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ФАҚАТ КУНДУЗГИ ТАЪЛИМДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАНЛАРГА АЖРАТИЛАДИ

“Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-82-сон, 27.05.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;

таълим кредити:

олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

Бунда таълим кредити:

ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;

профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.

2024/2025 ўқув йили бошлангунгача таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими (taʼlim-krediti.mf.uz) ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади.

Каналга уланиш @Bankxabar
17.6K viewsedited  15:11
Ochish/sharhlash
2024-05-27 14:12:20
"Халқ банки иккиламчи бозор учун паст фоизда ипотека кредит ажратмоқда" – Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси

Кредит бирламчи ва иккиламчи бозордан ҳовли, кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш учун ажратилади.

Шартлари:
◦ Муддати: 20 йил
◦ Йиллик фоизи:
Турар-жой сотиб олиш учун – 17.5% 
Қайта таъмирлаш учун – 16.5%
Бошланғич тўлов:
Турар-жой учун – 25% 
Қайта таъмирлаш учун – 0%

Максимал миқдори:
◦ Турар-жой сотиб олиш учун: 400 млн. сўмгача
◦ Қайта таъмирлаш учун: 80 млн. сўмгача
Мурожаат учун: 1106

Каналга уланиш @Bankxabar
16.8K viewsedited  11:12
Ochish/sharhlash
2024-05-27 13:58:26 Garant bank ёшларни Тошкент шаҳри Бош офисига – мутахассис (стажёр) лавозимига танлов асосида ишга таклиф этмоқда.

Резюме юбориш: @hr_garantbankuz

Каналга уланиш @Bankxabar
14.0K views10:58
Ochish/sharhlash
2024-05-27 12:08:21 ИПОТЕКА БАНКДА ЮЗГА ЯҚИН ВАКАНСИЯЛАР: БАНКЛАРДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ РЎЙХАТИ
(27.05.2024 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 535 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

Ипотека банкда жами 96 та вакансия мавжуд—Батафсил

«UZUM TECHNOLOGIES»да жами 60 та вакансия мавжуд — Батафсил

АВО банкда жами 46 та вакансия мавжуд—Батафсил

ТБС банкда жами 80 та вакансия мавжуд — Батафсил

Капиталбанкда жами 46 та вакансия мавжуд—Батафсил

Ҳамкорбанкда жами 42 та вакансия мавжуд—Батафсил

Анорбанкда жами 16 та вакансия мавжуд—Батафсил

Тенге банкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил

Халқ банкида жами 22 та вакансия мавжуд—Батафсил

Инфинбанкда жами 18 та вакансия мавжуд — Батафсил

Ўзмиллийбанкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил

Янги банкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил

Гарант банкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

Смартбанкда жами 8 та вакансия мавжуд — Батафсил

Туронбанкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

Ўзсаноатқурилишбанкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил

Ипак Йўли банкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил

Агробанкда жами 3 та вакансия мавжуд—Батафсил

Ориент Финанс банкда жами 3 та вакансия мавжуд—Батафсил

Апекс банкда жами 6 та вакансия мавжуд—Батафсил

Давр банкда жами 2 та вакансия мавжуд—Батафсил

МКБанкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

Асакабанкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

Октобанкда жами 6 та вакансия мавжуд — Батафсил

Ки Ди Би банкда жами 3 та вакансия мавжуд—Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

Ушбу постни банк соҳаси бўйича иш қидириб юрган танишларга юборинг.

Каналга уланиш @Bankxabar
17.5K views09:08
Ochish/sharhlash