Get Mystery Box with random crypto!

БУГУН СОАТ 09:00 ДАН УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАРНИ ҚА | 🇺🇿Bankxabar

БУГУН СОАТ 09:00 ДАН УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОШЛАНАДИ!

ПФ-70-сонли Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилган:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Субсидия ажратилиши учун оиланинг даромадига бўлган талаблар ушбу ҳаволада кўрсатилган.

Субсидия учун ариза юбориш тартиби:

Фуқароларимиз ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.

Мурожаатчи  my.gov.uz порталининг «Менинг аризаларим» бўлимига келиб тушган ижобий хабарномадан сўнг жавобда кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматдаги уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш юзасидан қурилиш (пудрат)ташкилоти билан шартнома тузади.

субсидия бўйича барча саволларга жавоблар

Каналга уланиш @Bankxabar