Get Mystery Box with random crypto!

InfinBANK Тошкентда янги офис очди Жорий йил 22 апрель санаси | 🇺🇿Банкир кундалиги

InfinBANK Тошкентда янги офис очди

Жорий йил 22 апрель санасидан бошлаб Тошкент марказида InfinBANK'нинг янги, 6 қаватли офиси ишга тушади. Банк берган маълумотларга кўра, биринчи қаватида банкнинг операцион маркази жойлашган. Қават икки қисмга — юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимларига бўлинган.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, банк биносининг лойиҳаланишида Open Space тизимига урғу берилган. Бундай ёндашув ходимлар осонгина мулоқот қилишлари, бир-бирлари билан эркин боғлана олишлари ҳамда ғоя ва фикр алмашишлари мумкин бўлган муҳитни яратади.

Шунингдек, олтинчи қаватда шаҳарнинг гўзал манзараси кўриниб турадиган катта ресторан мавжуд. Бу барча банк ходимлари учун севимли жойга айланиши аниқ.

Тошкент шаҳар Мустақиллик 17 Б манзилида жойлашган бинонинг очилиш маросимида банк раҳбарияти, ҳамкорлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.

@bankirkundaligi