Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ БАНКИ КОСИБЧИЛИК УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ТАКЛИФ ҚИЛМОҚДА Ко | 🇺🇿Банкир кундалиги

ХАЛҚ БАНКИ КОСИБЧИЛИК УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ТАКЛИФ ҚИЛМОҚДА

Косибчилик фаолиятингизни кенгайтириш, зарурий хом-ашё, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш учун маблағга эҳтиёжингиз бўлса, Халқ банки сизга ушбу шартларда имтиёзли кредит таклиф қилади.

Кредит шартлари:
йиллик фоизи: 18 фоиз;
имтиёзли даври: 12 ойгача;
муддати: 48 ойгача; 
максимал миқдори:
– жисмоний шахсларга 33 млн сўмгача;
– юридик шахсларга 300 млн сўмгача;

Кредит чарм-поябзал ва мўйначилик билан шуғулланувчи косибларга зарурий хом-ашё, эҳтиёт қисмлар хариди учун 5 млн. сўмгача нақд пулда, 20 млн. сўмгача банк карталарига ўтказиб берилиши мумкин.

Кредит оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилади.

Кредит учун аризаларни oilakredit.uz платформасида қолдиришингиз мумкин.

@bankirkundaligi